ПРОКУРОР ТАШАББУСИ БИЛАН








“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида туманимизда 555 минг туп кўчат экиш белгилаб олинган бўлиб, шу кунга қадар 390 минг турли мевали, манзарали кўчатлар экилди.
Куни кеча туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ташаббуси билан “Яшил макон” доирасида Қорисоққий зиёротгоҳида ҳам кенг кўламли кўчат экиш ишлари амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун туман прокурори,адлия маслаҳатчиси Жаҳонгир Акбаров ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида “Яшил макон” кўчат экиш тадбири ташкилланди. Туман ҳокими, прокуратура органлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида яхши ниятлар билан 240 тупдан зиёд турли манзарали кўчатлар экилди. Экилган ҳар бир кўчатни яхши парваришлаш кераклиги ҳақида гапирилди.
“Яхшидан боғ қолар”, деганларидек, барча бирдек, сидқидилдан меҳнат қилди.
Туманимизда кўчат экиш ишлари МФЙларда, фермер хўжаликларида уюшқоқлик билан давом этяпти.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!







