Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Умиджон Икромовнинг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аҳолига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Ёзёвон тумани фуқаролари ва мехмонлари!
Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарори ижроси натижасида маҳаллаларда жиноятчиликни қарийб 1,5 бараварга камайтиришга эришилганини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 қарори қабул қилиниши ҳар бир раҳбар ва ҳодимларга қатъий шахсий жавобгарлик юкланди.
Бунда, ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш белгилаб берилди.
Ҳусусан, 2026 йилнинг январь ойи давомида жами қайд этилган умумий жиноятларнинг сони 21 тани ташкил этди, шундан олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 5 тасодир этилган.Мазкур жиноятларнинг 1 таси ўғирлик, 1 таси талончилик, 3 таси йўл транспорт ҳодисалари хисобига тўғри келган
Шунингдек, 2026 йилнинг 1 ойида қайд этилган умумий жиноятлар ҳар 100 минг аҳолига 17,2 тадан тўғри келди.
Хозирда жамият ва ҳаётимиз ривожланиб келаётган бир вақтда жиноят усуллари ҳам ривожланиб келмоқда, сир эмас сиз ва бизнинг ҳаётимизга янги термин яъни “кибр жиноятчилик” атамасикириб келиб бўлган, биргина туманимизнинг ўзида жами 7 та кибр жиноятлар содир этилиб, жабрланувчилар асосан 5 та ҳолатда шубҳали “apk”файлини босиш, 2 та ҳолатда осондаромад топиш яъни онлайн савдо, тредингларга пул ўтказиш орқали жиноят содир этилишига шарт-шароти яратиб беришган.
Таҳлиллар шуни кўрсатиб турибтики, содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларда иштирок этаётган шахсларнинг “ёш доираси” ёшариб бораётганлиги ҳамда ушбу жиноятлар вояга етмаганлар томонидан ҳам содир этилиши кузатилаётганлиги энг ачинарли ва хавотирли нуқта эканлиги ҳаммамизни бирдек ташвишга солиб келмоқда.
Шу боис, Сиз азиз фуқаролардан қуйидагиларга қатъий амал қилишингизни сўрайман:
- Яшаш хонадонларингиз, ҳусусий савдо дўконлари ва кўнгилочар масканларни кузатув камералари билан жихозлаб, объектларни қўриқлаш хизматининг техник қўриқловигатопширишингизни;
- Ўз мол-мулкларингизга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, айниқса, транспорт воситалари, чорва ҳайвонлариниқаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликни;
- Ижтимоий тармоқлардаги шубҳали савдо ва инвестиция таклифларига учмасликни, ҳар қандай молиявий операцияни расмий манбалар орқали текшириб олишни;
- Уй-жой, ер, чорва ҳайвонлари, автотранспорт воситалари ва бошқа турдаги мол-мулклар савдосини амалга оширишда фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик чораларини кўришингизни;
- Уюшган жиноятчиликдан жабрланиш эхтимолини камайтириш мақсадида, мазкур ҳолатларга дуч келган фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишларини;
- Гаёхванд моддаларни ноқонуний айланмаси ва ёшлар ўртасида психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини истемол қилишларини олдини олиш мақсадида шубҳали Телеграм-ботлар ва сайтларни ва"Нарко-курьер"яъни"закладчик"лар хақида бирор маълумотларга эга бўлган тақдирда тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот беришингизни;
- Кўчада транспорт ёки пиёда ҳаракатланганда йўл қоидаларига қатъий риоя қилишингизни;
Жиноятчиликка қарши кураш бу - ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг, ота-она, устоз, маҳалла фаоллари ва ёшларнинг умумий вазифасидир.
Содир этилаётган жиноятларни фош этиш ва олди олинишида фуқароларимиздан масъулият ва ташаббускорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Эьтиборингиз учун рахмат!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Вояга етмаган болаларнинг алимент олиш ҳуқуқлари

“ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА ТИНЧЛИК-ҲОТИРЖАМЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ”





