Yozyovon tuman hokimi
188
2025-04-01

Jalilov Dilshod Tursunmurodovich
Tug'ilgan yili:1980-02-23
Tug'ilgan joyi:Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shaxar
2021-02-05 dan: Yozyovon tuman hokimi
Telefon:
Elektron pochta:hokim@yozyovon.uz
Millati:o‘zbek
Partiyaviyligi:yo‘q
Ma'lumoti:oliy
Tamomlagan:Farg‘ona politexnika instituti (kunduzgi) 2009 y. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi davlat va jamiyat qurilish Akademiyasi
Ma’lumoti bo’yicha mutaxassisligi:elektroenergetikasi, magistr
Davlat mukofoti bilan taqdirlanganmi:yo‘q
Mehnat faoliyati
2002-2002 йй - Фарғона элекр тармоқлари” шуба корхонаси ишлаб чиқариш техника хизмати мухандиси
2002-2003 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш техника хизмати мухандиси
2003-2005 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси
2005-2006 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти энергосотиш хизмати, электр тақсимоти ва истеъмолини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи
2006-2006 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти Фарғона шахар электр таъминоти корхонаси бошлиғи
2006-2006 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти Фарғона шахар электр таъминоти корхонаси бошлиғи
2006-2006 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти энергосотиш хизмати бошлиғининг ўринбосари
2008-2009 йй - Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси
2006-2010 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти Фарғона шахар электр таъминоти корхонаси бошлиғи
2010-2011 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти умумий масалалар мукаммал капитал қурилиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари ва Фаргона шахар электр тармоклари бошлиги.
2011-2012 йй - “Фарғона электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти молия ва энергосотиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари
2012-2014 йй - “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти Ишлаб чиқариш техника хизмати етакчи муҳандиси
2014-2015 йй - “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мустахкамлик ва хавфсизлик техника хизмати етакчи мухандиси
2015-2015 йй - “Фарғона худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимлар бўлими бошлиғи
2015-2017 йй - “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Фарғона шахар электр таъминоти корхонаси бошлиғи
2017-2021 йй - “Фарғона худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори
2021 й. - ҳ.в. - Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокими
Vazifalari
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институсионал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
туманнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестисия дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида инновациялар ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш, туманнинг инновасион салоҳиятини, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, фаолияти самарадорлигини ошириш, хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновасион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимлигининг қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.