Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
228
28
40 / 17.02.2026

Туман кенгаши сессияси

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773635015.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773637405.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773638600.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773639795.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773639795.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773639795.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773640990.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2116628773640990.jpg

МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ

Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни кенгаш раиси Мўсожон Охунов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича масъуллар ҳисобот беришди.


Жумладан “Туманда қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ҳолати ва амалга оширилган ишлар”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-111-сонли Қарори ижроси юзасидан” туман прокурори Жаҳонгир Акбаров, “2025 йилнинг 12 ойи давомида Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар юзасидан” туман ИИБ бошлиғи Умиджон Икромов, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025-йил 14-январдаги “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман давлат солиқ инспексияси томонидан 2025 йилнинг 12 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи Юсуфжон Комилов ахборот ва ҳисобот беришди.

Шунингдек “2025 йил якуни бўйича Ёзёвон туманидаги идора ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқилиши, ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан” Халқ қабулхонаси мутахассиси Акрамжон Холиқов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сонли қарори ижроси юзасидан 2025 йил давомида келиб тушган маблағлар ва уларнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида амалга оширилган харажатлари юзасидан” Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида” уюшма раҳбари Мирзоҳид Хатамов, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025 йил 14 январдаги “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2025 йил январь-декабрь ойларида янги иш ўринлари яратиш аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” бўлим бошлиғи Омаджон Эргашев, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025 йил 14 январдаги “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-35-В-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 2025 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан” марказ директори Нуриддин Хаитов, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025 йил 14 январдаги “Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-35-V-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2025 йил давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саидахон Усмонава, “Ёзёвон тумани ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан” бўлим мутахассиси Раҳматилло Олимов, “Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни
баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш
бўйича ишчи комиссия таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”, “2025 йил якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида”, “Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил йил жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Сайфулло Мирзаев, “Ёзёвон тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича” бўлим бошлиғи ввб Азамат Абдусаломов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” сув етказиб бериш давлат муассасаси бошлиғи Бегзод Холмуроджонов ҳисобот беришди.

Масъулларнинг ҳисоботлари юзасидан депутатлар – Баҳодир Юсупов, Мансуржон Иномов, Исомиддин Шералиев, Саиджамол Собиров, Абдумалик Набижонов ва бошқалар сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикрлари ва саволларини йўллашиб, батафсил жавоб олдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман кенгаши сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифасида онлайн узатилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz