ЁЗЁВОН ТАРИХИДА ЯНГИ САҲИФА ОЧИЛАДИ

Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ,
Ёзёвон тумани ҳокими
Барчамизга маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йилнинг 20 декабрь куни “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъллинлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони қабул қилинди. Қарорга асосан, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар кенгашлари томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастури маҳаллий бюджет параметрлари билан бирга белгиланган муддатларда тасдиқлаш кўрсатиб ўтилган.
Туманимизда ушбу вазифадан келиб чиқиб, "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида ҳудуднинг табиий географик жойлашуви, ихтисослашуви, меҳнат ресурслари ҳамда инфратузилмавий имкониятларини инобатга олган ҳолда саноат, қишлоқ хўжалиги, экспорт, инвестициялар, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқлар бўйича жами 9 та кичик дастурлар ишлаб чиқилди.
Биринчи йўналиш саноат соҳасини ривожлантириш кичик дастури бўлиб, жорий йилда саноат корхоналари билан ишлаш, соҳасини ривожлантириш орқали 2026 йил якуни билан саноат ҳажмини 524,7 млрд. сўмга етказиб, 108,3 фоизга ўсишини таъминланади. Биринчи навбатдаги асосий йўналишларимиздан бири бўлади.
Бунда қуйидаги асосий вазифалар бўйича ишларни ташкиллаймиз:
"Янги Ўзбекистон" қиёфасидаги ҳудуд сифатида туманимиз ихтисослашув асосида “микросаноат марказини” ташкил этилади;
Туман ва шаҳарларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида амалга ошириладиган 45 та лойиҳа бўйича микродастур амалга оширилади;
Тумандаги 1 та кичик саноат зонасидаги мавжуд 0,05 гектар бўш ер майдонларига янги лойиҳаларни жойлаштириб, уларда ишларни бошлаш ҳисобига 0,8 млрд. сўмлик қўшимча саноат ҳажмларини яратилади;
Ушбу саноат зонаси ва саноат марказида 1,5 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан инфратузилмани яхшилаш ишларини амалга ошириш;
"Драйвер" лойиҳалари асосида яъни қўшимча заҳира ва имкониятларни ишга олиш орқали саноат йўналишда қиймати 16 млрд. сўмлик 18 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади.
Мисол учун, “Тошховуз” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 5 гектар ер майдонида "Мебелчилик" саноат маркази учун бюджет маблағларидан
– 1 км ичимлик суви тармоғ тортиш (200 млн сўм);
– 2 км йўлга асфальт ётқазиш учун (1100 млн сўм);
– 1 км электр сип кабелини тортиш учун (120 млн.сўм);
– 40 дона бетон таянч устунларни ўрнатиш учун (40 млн.сўм) жами 1 млрд. 460 млн. сўмлик ишлар амалга оширилади.
Текстил ва тўқимачилик тармоғида қиймати 373,1 млрд. сўм бўлган 16 та янги лойиҳани амалга оширилади ва 720 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Фармацевтика тармоғида қиймати 98,1 млрд. сўм бўлган янги 3 та янги лойиҳа амалга оширилади ва 24 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Электротехника тармоғида умумий қиймати 360 млрд. сўм бўлган 2 та янги лойиҳа амалга оширилади ва 55 та янги иш ўринлари яратилади. Кимё саноатида қиймати 302 млрд.сўм бўлган 4 та янги лойиҳа амалга ошириш орқали қўшимча 76 та янги иш ўринлари яратилади.
Умуман олганда туманда 2026 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 158,4 млн. долларлик 86 та янги саноат лойиҳалари амалга оширилади. Бунинг натижасида 1628 тага яқин янги иш ўринлари яратилади.
Келгуси йилда “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги ҳудудлари” бўлган туманимизда саноат ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича мавжуд 5 та саноат зоналарида фаолият кўрсатаётган 75 та корхонада 56 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳудудларда фаолият юритаётган 5 та корхонани модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳисобига қўшимча 8,5 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш заҳиралари яратилади. Илгари ўз маҳсулотини экспорт қилмаган салоҳияти юқори бўлган 9 та корхонада 5 млн. долларлик маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқилади.
Иккинчи йўналиш қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш кичик дастури:
1) 2026 йил ҳосили учун асосий майдонларга 1050 гектарга картошка, 1457 гектар сабзавот, 230 гектар полиз, 1104 гектарга мойли экинлар, 270 гектарга шоли, 133 гектарга дуккакли дон, 1787 гектарга озуқа экинларини тўлиқ экилиши таъминланади.
2) Ғалладан бўшаган 9203 гектар шундан, 200 гектарга картошка, 1593 гектар сабзавот, 305 гектар полиз, 365 гектарга мойли экинлар, 2800 гектарга шоли, 2283 гектарга дуккакли дон, 1657 гектарга озуқа экинлари тўлиқ экилиши таъминланади;
3) "Драйвер" лойиҳа асосида 1 та МФЙ ҳудудидаги аҳолига ижарага берилган 19,5 гектар ер майдонда сув таъминотини яхшиланади.
Бунда, бюджет маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан суғориш учун 1 та тик қудуқ қазиш, электр тармоғи тортиш ва ТП ўрнатиш, насос қурилмаларини ўрнатиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини молиялаштириш учун 500 млн. сўм маблағ йўналтирилади.
4) Ҳудудий дастурларга асосан 2026 йилда аҳоли томорқаларига 1909 гектар эрта баҳорги, 1350 гектар такрорий, 511,8 гектар август-сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда 386 гектар тўқсонбости усулида экинларни тўлиқ экилиши таъминланади.
5) Қишлоқ хўжалигида 60 гектар янги интентсив боғ ва токзорлар барпо қилинади ва фойдаланишга киритилади.
6) 1720 гектар ер майдонларида сув тежовчи технологиялар томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини жорий қилинади.
Қишлоқ хўжалигида бу каби яна бир қатор вазифаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 105,1 фоизга (2,4 трлнсўм) ўсишини таъминлашга эришилади.
Учинчи йўналиш қурилишни ривожлантириш кичик дастури:
Ушбу дастур асосида қурилиш соҳасида давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан:
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туманда 5 та объектлар учун 45,3 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Бунда, 1 та ижтимоий соҳа, 1 та йўл транспорт объектлари, 3 та ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш.
Туманимизда 4 та қурилиш-пудрат ишларини олиб бориш учун 21 млрд.сўм лимит белгиланган. Жумладан:
- 1 та ижтимоий соҳа объектини таъмирлаш ишлари 9 млрд.сўм;
- 3 та муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Тўртинчи йўналиш хизматлар соҳасини ривожлантириш кичик дастури:
Туманимизда барча маҳаллаларда энг зарур хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида жами 125 та савдо ва сервис объектлари ишга туширилади.
Драйвер лойиҳа асосида 3 та хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳалар амалга оширилади.
Бунда, ушбу драйвер лойиҳаларини инфратузилма билан боғлиқ тадбирлари учун 4,2 млрд. сўм республика бюджети маблағлари йўналтирилади.
“Янги Ўзбекистон” массиви ва халқаро автомобил йўллари бўйида 8 дан ортиқ янги савдо ва сервис объектларини ташкил этилади,
Туманнинг Мустақиллик кўчасини 24/7 режимда ишлайдиган марказий кўчага айлантириш чоралари кўрилади. Бунда ушбу кўчаларда 20 та янги савдо ва сервис объектлари ишга туширилади.
“Бир миллион сунъий интелект етакчиси” лойиҳаси доирасида минг нафар ёшлар ўқитилади.
2026 йил давомида туманга 2 мингдан ортиқ хорижий-туристларни жалб этиш чоралари кўрилади.
Бу ишлар доирасида, 2 та янги жойлаштириш воситалари (мехмонхона, кемпинглар) ташкил этилади, 1,8 млн. долларлик туризм экспорти амалга оширилади.
Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилда хизматлар ҳажми 1444,7 млрд. сўмга, ўсиш суръатини 117,2 фоизга етказишга эришамиз.
Бешинчи йўналиш ҳудудий экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш кичик дастури:
Туманда 2026 йилда ҳудудий дастурлар доирасида 360 млрд. сўмлик маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига 54 та ортиқ лойиҳаларни ишга тушириш. Бунинг ҳисобига 1601 та янги иш ўринларини яратилади.
Салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали 150 млн. долларлик ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Жорий йилда ҳудудий экспорт ҳажмини 33323 минг. долларга етказиш чоралари кўрилади, шундан саноат экспорти ҳажми 27611,9 минг.доллар, мева-савзавотлар экспорти 5711,2 минг.долларни ташкил этади.
3 та қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат корхоналарида халқаро стандартларни жорий қилинади.
Бунда, МДҲ, Шарқий Осиё ва Хитой давлатлари билан йирик электрон савдо платформалари орқали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
“Экспортчибай” тизими орқали кичик экспортчиларни ўрта экспортчиларга, ўрта экспортчиларни йирик экспортчиларга айлантириш бўйича амалий чоралар кўришни давом эттирилади.
Олтинчи йўналиш тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш кичик дастури:
Туманимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи асосий вазифаларимиздан бири бўлади. Бунда қуйидаги асосий ва муҳим чора-тадбирларни амалга оширамиз.
1) 2 та тадбиркорлик субъектларини юқори даражада ўсишига кўмаклашиш чоралари кўрилади;
2) “Иқтисодиётнинг реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда мавжуд лойиҳалар қувватларини янада ошириш мақсадида келгуси йилда жами 65 млрд. сўм янги молиявий ресурслар тақдим этилади.
3) Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан инфратузилмага уланиш, молиявий қўллаб-қувватлаш орқали 1280 та микролойиҳаларни амалга ошириш.
4) Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида мақсадли дастур доирасида 65 млрд. сўм имтиёзли кедитлар ажратилади:
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 15 млрд сўмлик кредит ажратиш орқали аҳолини бизнесга жалб қилиш;
“Бизнесга биринчи қадам” дастури асосида 5 млрд сўм кредит ажратиш;
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури асосида 20 млрд сўм;
маҳалла лойиҳаси дастури асосида 25 млрд. сўм молиявий ва консултатив хизматлар билан таъминлаш.
Шунингдек, муаммоли кредитлар ҳажмининг улуши 2,5 фоизга камайтириш бўйича иш олиб борилади.
5) Туманда фаолият юритаётган 400 та норасмий тадбиркорлик субъектлари фаолияти қонунийлаштирилади.
6) Ҳудудларда савдога чиқариладиган 5 та давлат активларини ҳамда бўш турган 26,2 гектар ноқишлоқ ер участкаларини аукцион савдоларига чиқарилади.
Амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида 316 тадан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Еттинчи йўналиш Аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш кичик дастурлари:
Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида жорий йил якунига қадар 8,7 минг нафар аҳолини иш билан таъминлашни мақсад қилиб олганмиз. Шундан 4,2 минг аҳолини доимий иш жойлаларига ишга жойлаштирилади.
1352 та яширин иш ўринларини қонунийлаштириш чоралари кўрилади;
923 нафар аҳоли хорижга ташкиллаштирилган тартибда ишга юборилади;
442 нафар камбағал аҳолига индивидуал ёндашув асосида ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилади;
184 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга амалий ёрдам берилади.
Шунингдек, жорий йилда туманимизда 437 та оилалар камбағалликдан чиқариш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилиб, ушбу белгиланган режа кўрсаткичларини амалга ошириш ҳисобига камбағаллик даражасини 4,7 фоизга туширишни ҳамда ишсизлик даражасини 4,3 фоизга тушуиришни мақсад килиб олганмиз.
Саккизинчи йўналиш “Яшил тамойил” ва ёндошувларни жорий этиш кичик дастурлари:
Ушбу йўналишда дастурда қуйидаги асосий тадбирлар белгиланган:
- туманда “яшил тамойил” асосида маҳаллалардаги 70 та хонадонларида намуна сифатида қуёш панеллари, гелиоколлектор ҳамда иссиқлик насослари ўрнатилади;
"Янги Ўзбекистон қиёфасида"ги туман бўлганлигимиз сабабли, биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.
- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 882 минг.туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари ташкилланади.
- Туманимизда аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати билан қамрови ишлари 100 фоизга амалга оширилади;
Тўққизинчи йўналиш ижтимоий соҳани ривожлантириш кичик дастурлари:
Ижтимоий соҳаларни ривожлантириш буйича қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, тумандаги мактаблар ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида замонавий таълим хизматлар (тилга ўқитиш, ИТ ва бошқа) ташкил қилиш, мактабларни замонавий компьютер жиҳозлари ва интернет билан таъминлаш чоралари кўрилади;
3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамровини 92,5 фоизга;
4 та давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотлари лойиҳалар амалга оширилади;
3 та умумтаълим мактабларида “инклюзив синфлар” ташкил этиш;
Мактабларда хорижий тил бўйича сертификатга эга (Б2 ва ундан юқори) ўқитувчилар улушини 80 фоизга етказиш;
“Баркамол авлод” болалар мактаби тўгаракларига мактаб ўқувчиларини жалб қилиш даражасини 7,1 фоизга етказиш чоралари кўрилади;
355 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга давлат томонидан махсус жарроҳлик амалиётини ўтказиш;
5947 нафар ҳомиладор аёлларни пренатал скринингдан ўтказиш режалаштирилган.
Маълумки, ҳудудларда аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратиш ва инфратузилмани яхшилаш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга катта туртки бериш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва замонавий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, қишлоқ маҳаллаларига шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрьдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-298-сонли Қарори қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни намунали ҳудудга айлантириш доирасида айрим туман (шаҳар)ларга “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомини бериб, уларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш, ушбу туман (шаҳар)ларнинг ҳар бирини ривожлантириш учун жами 133 млрд сўм йўналтирилиш белгилаб олинди. Шундан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман”га айлантирш учун 100 млрд сўм, Янги Ўзбекистон қиёфасидаги танлаб олинган Қоратепа, Сойёни, Юқори махаллалари учун 15 млрд сўм, танлаб олинган олтита оғир махаллалар учун 18 млрд сўм йўналтириш белгиланган.
Хусусан, “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман”га айлантириш учун ажратиллган 100 млрд сўм хисобидан, 17.205 млрд. сўм йўл қурилиш, 20.190 млрд. сўм электр таъминотини яхшилашга, 13.220 млрд. сўм оқава сув ва ичимлик сув таъминотини яхшилашга, 3.560 млрд. сўм томорқа сув таъминотини яхшилаш ва 45.825 млрд. сўм умумқурилиш ишларига йўналтириш белгиланган.
Бундан ташқари “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман”га айлантириш бўйича, юқорида танлаб олиниб ушбу маҳаллаларни ривожлантириш бўйича манзилли датур хамда чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Шунга кўра, туман ҳокимлиги томонидан юқори иқтисодий ўсишига туртки берувчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари ва улар учун 2026 йилда давлат бюджетида назарда тутилган маблағларни сарфланиши белгиланган.
“Янги Ўзбекистон қиёфасида”га айлантириш бўйича туман аҳолисини яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратиш ва инфратузилмани яхшилаш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга катта туртки бериш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва замонавий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, қишлоқ маҳаллаларига шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш мақсадида режалар белгилаб олинган.
Туман ҳокими ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишига масъул этиб белгиланди.
Ушбу қарорнинг ижросини халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари томонидан назорат қилиб бориш, туманни ижтимоий иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшишига ишонаман. Бу ишлар амалга оширилиши билан Ёзёвон тарихида янги саҳифа очилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Вояга етмаган болаларнинг алимент олиш ҳуқуқлари





