Ёзёвон тумани прокурори Жаҳонгир Акбаровнинг туман аҳолисига профилактик-огоҳлантирувчи МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, туманимиз аҳолиси
ва меҳмонлари!
Жорий йилда юртимизда ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва жиноятчиликни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Давлат раҳбарининг 03.01.2025 йилдаги
ПҚ-1-сонли, 18.03.2025 йилдаги ПҚ-111-сонли ҳамда 05.01.2026 йилдаги 1- ва 2-сонли қарорлари билан бу борадаги масъулиятимиз янада оширилиб, криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш ва жиноят омилларини бартараф этиш бўйича манзилли чора - тадбирларни белгилаш вазифаси юклатилди.
Жорий йилнинг 1 ойида 21та жиноятлар ҳисобга олинган бўлиб, унинг 23фоизи ёки 5таси олдини олиш мумкин бўлган, шундан 1 таси (4фоизи)эса айнан маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил қилди.
Кўрилган чора – тадбирларга қарамасдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар
66фоизга (3-5)ортган бўлса, маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 50фоизга (2-1) камайди.
Жиноят турлари бўйича таҳлил қилинганда қасддан баданга оғир ва ўртача оғиртан жароҳати етказиш жинояти 100 фоизга (1-0) камайишига эришилган бўлса, ўғирлик ва талончилик жиноятлари 100 фоизга (0-1), йўл транспорт ҳодисалари жинояти 200фоизга (1-3), ўлим билан тугаган йўл транспорт ҳодисалари жинояти 200 фоизга (0-2) камайишига эришилди.
Хусусан, ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликни эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилиб, менинг раҳбарлигимда идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Тумандаги криминоген вазияти оғир 3 та маҳаллаларга масъул раҳбарлар номма - ном бириктирилиб, туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар "йўл харита"лари ишлаб чиқилди.
“Йўл харита”лариижроси юзасидан 2025 йилдажами
592та камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 108та домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 26та ташвиш тугмалари ўрнатилди, 122 та савдо муассасалари ва 981 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи "Ҳудуд камера назоратида!" "Объект қуриқловда!" ҳамда "Хонадон қўриқловда!" каби жами 273та стикерлар жойлаштирилди.
Маҳаллаларда 99та "намунавий хавфсиз кўча" ҳамда
307та "намунавий хавфсиз йўлак" ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 907та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Қилган ишларимиз самараси қуйидаги рақамларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Йил бошидан туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда юрган 2нафар шахслар ушланди, жазодан бўйин товлаб келган пробация ҳисобидаги 34 нафар шахсларга чоралар кўрилди, 9 та жиноятлар "иссиқ изи"дан фош этилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилида "қизил” тоифада қолган 5 та маҳалланинг бирортасида жорий йилнинг ўтган 1 ойида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда.
Мисол учун, ПҚ-111-сонли Қарор чиқарилганидан сўнг, маҳаллаларда содир этилган 2та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли таъсир чоралар кўрилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 1-чорак учун “Йўл харита"си ишлаб чиқилди.
Биз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, аҳолининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш учун зиммамизда катта масъулият ётганлигини, ҳал этишимиз зарур бўлган масалалар кўп эканлигини жуда яхши тушунамиз.
Шунинг учун ҳам долзарб ва муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган бу ишларни соҳага татбиқ қилиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича прокуратура органларида кучайтирилган иш тартиби жорий этилиб, доимий давом этадиган соҳавий назорат ўрнатилди.
Жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Кун сайин, жиноятчиликнинг янги кўринишлари ҳам пайдо бўляпти.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер маскандаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо этмоқда.
Маълумот учун,тумандаги жиноятларнинг деярли ярмини (7) ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ташкил этмоқда. Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча юз бараварга кўпайди.
Президентимизнинг қарорлари билан ички ишлар ва прокуратура органлари тизимида кибер маскандаги жиноятларга қарши курашиш махсус бўлинмалари тузилди.
Ёзёвон туманидаҳам бу тузилмалар ўз ишини бошлади.
Ушбу йўналишда аҳолини хабардор қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш қанчалик муҳим эканлигини англаб етган ҳолда ижтимоий тармоқлар, маҳаллалар телеграмм каналларида хабарларни кўпайтирдик.
Банклар, ёқилғи қуйиш станциялари, бозорларда буклетлар тарқатилмоқда, жойлардаги учрашув, суҳбатлар орқали бундай жиноий ҳолатлардан хабардор қилинган аҳоли ҳушёрлиги ошмоқда.
Шу ўринда, жиноятларнинг айрим турлари кўпайганлиги криминоген вазиятга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Ўтган даврда туман ҳудудида оила турмуш доирасида
жиноятқайд этилмаган бўлсада, аввалги йилда 10 та ушбу йўналишда жиноят ҳисобга олиниб, 5 таси яқин қариндошлар ҳамда 5 таси узоқ қариндошлар томонидан содир этилган.
Оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий- маиший муаммолар асосий сабаб бўлиб қолмоқда.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш шарт.
Юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон ҳаёт кечириши давлатда ёшларнинг таълими-тарбияси ва келажагига берилган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.
Бинобарин, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Жорий йилнинг дастлабки ойида ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилмаган бўлса-да, ўтган йилида туманда ёшлар жинояти 3 тага (40-43) ошиб кетишига йўл қўйилди.
Ташвишлиси, 2025 йил ўтган даврида қайд қилинган 56та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг қарийб чорак қисмини ёшлар содир қилган.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Профилактик тадбирлар натижасида узоқ муддатга кетган
3нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 1 нафар, тарбияси оғир 4 нафар ўқувчилар аниқланди ва уларнинг 4 нафари мактабларга қайтарилди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 62та замонавий камералар ўрнатилди.
Ҳурматли ёзёвонликлар!
Жиноятчиликка қарши курашишда прокуратура органлари кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишигашахсан кафолатбераман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Вояга етмаган болаларнинг алимент олиш ҳуқуқлари

“ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА ТИНЧЛИК-ҲОТИРЖАМЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ”






