Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
217
28
389 / 30.01.2026

“ЮРТ ОБОДЛИГИ ВА ТИНЧЛИК-ҲОТИРЖАМЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ”

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825446510.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825447705.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825448900.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825448900.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825450095.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825450095.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825451290.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048825452485.jpg

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларнинг узвий давоми бўлган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида кенг жамоатчилик томонидан қабул қилинди. Ушбу Мурожаатнома Янги Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаб бериши билан алоҳида аҳамият касб этди.

Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида жойларда учрашувлар ўтказиляпти.

Навбатдаги учрашув 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Юрт ободлиги ва тинчлик-ҳотиржамлик маҳалладан бошланади” шиори остида ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, маҳаллалар уюшмаси, Фарғона давлат техника университети профессор-ўқитувчилари, зиёлилар, шоирлар, уламолар, нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Президентимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ўзида намоён  эттирган видеролик намойиш этилди.
 
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев очиб, бугунги тадбир мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтиб, ўзининг фикрларини билдирди.

Тадбир давомида сўзга чиққан Фарғона давлат техника университети проректори Шерзод Деҳқонов, II даражали "Соғлом авлод учун" ордени соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўктамхон Солиева, маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари Мирзоҳид Хатамов ва бошқалар Мурожаатномада белгиланган устувор йўналишлар – маҳаллаларга эътибор, ижтимоий соҳани ривожлантириш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратишиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, Президентимизнинг Мурожаатномаси – ортга қайтмас ислоҳотларнинг узвий давоми эканлигига урғу бердилар.

Тадбир якунида Фарғона давлат техника университети ўқитувчиси, шоир Равшанбек Мадумаров Ёзёвон ҳақидаги шеърини ўқиди, маданият бўлими ходимлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ўтказилган тадбир барча учун фойдали бўлди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz