Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
217
28
394 / 30.01.2026

МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623307480.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623308675.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623309870.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623311065.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623312260.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623312260.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623313455.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2114048623314650.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январь куни қабул қилинган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ҳамда унинг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида туманимизда ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур қарор Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги ПҚ1-қарорининг натижадорлигидан келиб чиқиб, узвий давоми бўлиб, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда давлат органлари билан маҳалланинг ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.

Туман ҳокимлигида ташкилланган семинарда вилоят адлия, ички ишлар бошқармалари масъул ходимлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, қарор ижроси бўйича масъул этиб белгиланган ташкилот ва идоралар раҳбарлари, маҳалла еттилиги аъзолари қатнашдилар.

Семинар давомида вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Илҳомжон Мадаминов, ички ишлар бошқармаси масъул ходими,майор Қаҳрамон Тожибоев ПҚ–1-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти, уни амалга ошириш механизми, маҳалла еттилигининг вазифа ва масъулиятлари атрофлича тушунтирилди.

Туман прокурори Жаҳонгир Акбаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Умиджон Икромов қизил ҳудуд-маҳаллаларга бириктирилган туман раҳбаряти ва бу маҳаллалар билан алоҳида иш олиб бориш бўйича гапирдилар.

Маҳалла — ватан ичра ватан, жамиятнинг энг қуйи ва энг муҳим бўғини ҳисобланади. Шунинг учун хавфсиз муҳитни яратишда маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчиликнинг ҳамжиҳатлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Семинарда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши биргаликда курашга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz