Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
178
20
17 / 23.10.2025

Туман кенгаши сессияси

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237964660.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237964660.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237965855.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237967050.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237968245.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237968245.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237969440.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2104567237970635.jpg

МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ

    Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

   Сессияда кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

   Сессияни туман  кенгаши депутати Мўсожон Охунов очди ва олиб борди.

   Сессия кун тартибига киритилган  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги ПҚ-111-сонли қарори ижроси юзасидан” Ёзёвон туман прокурори ўринбосари Мансуржон Азимов, “Ёзёвон туманида 2025 йилнинг 9 ойи давомида жиноятчиликнинг умумий аҳволи юзсидан” туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошпўлатов, “Туманда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган нормалар ва стандартларнинг ишлаш ҳолати юзасидан” туман адлия бўлими бошлиғи Илҳомжон Мадаминов ахборотлари ҳамда “Ёзёвон туманидаги идора ва ташкилотлар томонидан 2025 йил 3-чорак якуни бўйича жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқилиши, ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёзёвон туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Анваржон Холиқов, “Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармасининг 2025 йил 2 август кунги 02-07/7698-сонли сўров хати ижроси юзасидан” бўлим бошлиғи Нуриддин Имоматов,  “Туман ҳокимлиги тасарруфидаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан 2025 йилнинг 10 ойи давомидаги амалга оширилган ишлар юзасидан” туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Сайфулло Мирзаев, “Ёзёвон туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тўғрисида” туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш  бўлими бошлиғи Омаджон Эргашев, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги ички хўжалик йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширилиши юзасидан” туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Обобакр Холматов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” туман сув етказиб бериш давлат муассасаси бошлиғи Бекзод Холмуроджонов ахборот ва ҳисобот беришди.

    Сессия кун тартибидаги ахборот ва ҳисоботлар юзасидан депутатлар таклиф ва саволлар йўллашди. Тегишли масъуллар батафсил жавоблар қайтаришди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz