Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
178
20
102 / 22.10.2025

,,ЗАНГОРИ ЗУМРАД" ТАЖРИБАСИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2103900855681450.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2103900855686230.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2103900855689815.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2103900855692205.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2103900855693400.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2103900855693400.jpg

Азалдан тажрибали бободеҳқонларимиз ердан унумли фойдаланишиб, тўқсонбости усулида экин экишган. Бу аввало, ерни алмашлаб экиш, қолаверса, зироатчиликни ривожлантиришда жуда самарали ҳисобланади. Ушбу тажриба бугун ҳам деҳқонларимиз томонидан қўлланиляпти.

Гулистон ММТПдаги “Зангори зумрад” боғдорчилик-сабзавотчилик фермер хўжалигида тўқсон бости экинларини борасида намунали иш ташкилланган.

–Тасарруфимизда 21 гектар ер майдони бор, тўқсонбости усулида пиёз ва саримсоқпиёз экдик, – дейди фермер хўжалиги бошлиғи Муҳаммаджон Сиддиқов. – Бу йилдан пиёз ва саримсоқпиёз етиштиришда янги усуллардан фойдаланяпмиз. Аввал пиёзни август ойида иссиқхона усулида кўчат тайёрлаб, октябрда далага экардик. Бу йил пиёзни уруғидан экишни бошладик. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, ҳосил бир ой олдин тайёр бўлади. Ишчи кучи, вақт, харажат тежалади. Етиштириладиган маҳсулотнинг сотилиши борасида ташвишимиз йўқ, ҳаридорлар нақд.

Уста деҳқон М. Сиддиқов такрорий экин сифатида эккан бир гектардан сабзи ва турпдан ҳам яхшигина даромад олишни кўзлаб турибди.

Шундай фермер хўжаликларида тўқсон бости ва озиқ-овқат экинларининг етиштирилаётганлиги бозорларимиздаги нарх-навонинг барқарорлигини, дастурхонлар тўкинлигини таъминлайди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz