Ғалаба муборак!

21 МИНГ 150 ТОННА
ЁЗЁВОН ПАХТАСИ ТАЙЁР!
Ёзёвон туманида пахтачилик бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратилгани боис йиллик шартнома режаси вилоятда илғорлар қаторида бажарилди. 2025 хўжалиги йилида гектаридан 43,6 центнердан ҳосил йиғилиб, кластерлар ва кооперациялар қабул пунктларига 21 минг 150 тонна пахта топширилди.
Жорий йил тумандаги 139 та фермер хўжаликлари томонидан 4 минг 850 гектар майдонга серҳосил маҳаллий ҳамда хорижий ғўза навлари экилиб, агротехник тадбирлар асосида парваришланди. Айниқса 76 схемада экилган 2 минг 700 гектар майдондаги пахта мавсумда терим машиналарининг унумли ишлашига гаров бўлди. Етиштирилган ҳосилнинг 50 фоизи техника билан териб олинди.
Тумандаги “Илҳомжон олтин замини", “Кенжа Акрам Худоёр", “Ҳамзабек Қосимов", “Мақсуда Хўжаева", “Агропланет" каби кўплаб фермер хўжаликларида гектаридан 50 центнердан ошириб ҳосил олинди.
Пахта йили бўлган жорий мавсумда шартнома режаси бажарилган бўлсада, далаларда ҳосил бор. Терим мавсуми бошлангандан буён ёғингарчилик бўлмагани учун пахта сифати бузилгани йўқ. Фермер хўжаликларида пахта терими давом этмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz





ЎЗГА УЙГА БОСТИРИБ КИРИШ – ЖИНОЯТ!