,,ЭНГ ИЛҒОР ТЕРИМЧИ"








,,Энг илғор теримчи" мусобақаси ўтказилган ,,Кенжа Акрам Худоёр" фермер хўжалигида бугун мисоли байрам бўлди. Бир томонда теримчилар басма-баси, қўшни пайкалда терим машинаси фермер хирмонига барака киритяпти. Фарғона вилоят телевидениеси журналистлари ҳам яхши ишлашди. Туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари хизматни эрта тонгдан бошлаб, охиригача давом эттиришди.
Тушлик пайтида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов раҳбарлигида туман прокурори, ички ишлар, солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳашарчиларни ,,ҳорманг, бор бўлинг"га келишди.Туман ҳокими тадбир иштирокчиларини Ёзёвон хирмонига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, мусобақада омад, ўзларига куч-қувват тилади.
Мусобақага ҳақиқатдан ҳам илғор, чевар теримчилар келишган экан. Ўзиям нақд беш прицеп пахта терилди-да!
Беллашув ва танловларда ғолибни аниқлаш осон бўлмайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Туман ҳокими ўринбосарлари, маслаҳатчилари, маҳалла, бандлик бўлимлари раҳбарларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан ўрганилиб, ғолиблар аниқланди.
Туман ҳокимининг бош соврини- музлаткич Марказий Фарғона маҳалласи вакили Шоҳистахон Қирғизовага насиб қилди. Юқори МФЙдан келган Хатирахон Валиева ва Сойёни маҳалласидан теримчи
Зебохон Мўсаева телевизор билан тақдирланишди.
Гулзора Абдуназарова (Дўстлик,) Дилноза Ортиқова (Тараққиёт), Манзура Раҳимова
(Қоратепа), Сабохон Олимова
(Тошҳовуз) рағбарлантирувчи мукофот--айфон телефони соҳибалари бўлишди.
Шунингдек, мусобақанинг барча иштирокчиларига туман ҳокимлиги совғалари улашилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz





ЎЗГА УЙГА БОСТИРИБ КИРИШ – ЖИНОЯТ!