ДХШ АСОСИДА








2025 йил Ёзёвон тумани учун том маънода спорт иншоатлари йили бўляпти. Марказда, Миришкор қишлоғида замонавий спорт заллари қурилди. Марказий ўйингоҳ тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Чекка ҳудуд--Янгиобод маҳалласидаги 32-мактабда универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Халқаро 373-йўл бўйида жойлашган Гулистон МФЙнинг Навбаҳор қишлоғида ҳам иккита суъний қопламали мини футбол майдони ишга туширилди. Туман спорт мактабининг 2-базаси ўрамида бўш турган жойлардан унумли фойдаланиш мақсадида Спорт вазирлиги билан тузилган битимга асосан давлат хусусий шерикчилигида бунёд этилган бу майдончалар учун ,,Мансур спорт-92" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2431 млн сўм маблағ сарфланди.
Очилиш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари, спортчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда спортга берилаётган эътибор, эришилаётган ютуқлар ҳақида гапиришиб, бу майдончалар халқимиз соғлом турмуш тарзи учун хизмат қилсин, чемпионлар чиқсин, дея тилак билдирдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

ТУМАН ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ


СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
