ТУМАН ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ







Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 апрелдаги 20/1-12-сонли топшириғига мувофиқ, Ёзёвон тумани делегацияси жорий йилнинг 13-23 август кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳри, Гуанчжо ва Шанхай провинцияларида хизмат сафарида бўлишганди.
Хизмат сафари давомида делегация умумий қиймати 100 млн долларлик 7 та инвестиция лойиэалари ҳамда 2 та экспорт шартномаси, жами 9 та келишувга эришилганди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Шанхай провинцияси Anhui Aize Zhongitai Packaging Materials Co., Ltd компанияси делегацияси ва ҳамкор ташкилотлар вакилларини қабул қилди. Қабулда ҳоким хорижий ишбилармонларга Ёзёвоннинг инвестициявий жозибадорлиги, кичик саноат зоналари, А373-халқаро йўл бўйидаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун ажратилган майдон борасида гапириб берди. Инвесторлар томонидан туманда хўл меваларни қадоқлаш ва ҳудудда мавжуд бўлмаган узум навларини етиштиришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
