Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

2025 йил 20 февралдаги “”Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳамда иқтисодий судларда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланди.
Шунингдек ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш ҳамда унинг амал қилиш муддатларини амал қилишнинг ҳар бир йили учун узайтириш учун базавий хисоблаш миқдорининг 48 баравари тўлов амалга оширилиши қайд этилган.
Мазкур Қонун истеъмолчилар томонидан қарзларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлашга, аҳолининг сифатли иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича хизматлар билан таъминланганлик даражасини оширишга, шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилганлик учун давлат божи тўлаш тартибини аниқлаштиришга хизмат қилади.
Азизбек АКБАРОВ,
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


ТУМАН ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ


СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
