СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро
ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва одил судловни самарали таъминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда, шу билан соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда ва бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, суд-ҳуқуқ соҳасини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми ўлароқ куни кеча, аниқроғи жорий йилнинг 21 август куни Давлатимиз раҳбарининг судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасидаги яна иккита муҳим ҳужжати – “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ва “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли Фармонлари қабул қилинди.
Хусусан, “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга тўхталадиган бўлсак, Фармоннинг қабул қилинишидан мақсад судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилашдан иборатдир.
ФАРМОННИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
ФАРМОН БИЛАН:
Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар
ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;
судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;
иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;
“Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.
ФАРМОНГА КЎРА:
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди, хусусан “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш доирасида:
судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;
мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;
ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;
тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;
суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;
суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;
сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;
суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.
2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида “Рақамли суд” концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этилади.
Шунингдек, ФАРМОН БИЛАН суд соҳасини рақамлаштиришнинг истиқболдаги режалари белгиланиб, 2025 - 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди ва Дастурда:
2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;
2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;
2026 йил 1 январдан бошлаб “my.sud.uz” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;
2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;
2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш назарда тутулди.
ФАРМОНГА АСОСАН Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Қолаверса, ФАРМОН БИЛАН 2025 - 2030 йилларда суд биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бунда янги суд биноларини қуришда ва мавжудларини мукаммал таъмирлашда “Рақамли суд” концепцияси асосида суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.
Шу билан бирга ФАРМОНДА 2025 - 2030 йилларда суд соҳасини рақамлаштириш ҳамда суд биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика
ва ҳудудий ишчи комиссиялар ташкил этилиши назарда тутилиб, Республика ишчи комиссиясига мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирлар ва топшириқлар бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.
Мўминжон УМАРОВ,
Фарғона вилоят судининг судьяси.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


ТУМАН ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

