Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
201
26
44 / 27.12.2025

Помидор куяси ҳамда ушбу зараркунандага қарши кураш чоралари

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2111270261294740.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2111270261294740.jpg

Ҳозирда Республикамизнинг айрим ҳудудларида олдинги давр мобайнида помидор куяси кўпайганлиги сабабли фермер ва дехқон хўжаликлари ва томорқа майдонларидаги помидор экинлари хосилига катта зарар етказилаётганлиги кузатилмоқда.
Олим ва мутахассисларнинг фикрига кўра, охирги йилларда айрим вилоятларда тарқалиши кузатилаётган помидор куясига тезкор тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиилиб, изчиллик билан амалга оширилмаса бу йилги хосилнинг 60-80 фоизгача қисми зарарланиб нобуд бўлиши мумкин.
Помидор куясига келадиган бўлсак, ушбу зараркунанда асосан помидор, картошка, бақлажон, ёввойи помидор ва тамакаи экинларини зарарлайди. Бу хашаротнинг капалаги асосан кечқурун харакатланади. Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб, қанотлари кулрангт ялтироқ, олд томонида қора доғлар жойлашган. Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди. Тухуми оч сариқ бўлиб, 0,36-0,22 мм келди. Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг, бош қисми қорамтир бўлади. Қуртлари 4 ёшни ўтаб ғумбакка айланади. Биринчи ёш қурт 1,0 мм 4-ёш қурт эса 7-8 мм катталикда бўлади. Ҳаво хароаратига қараб қуртлар 13-15 кунда тупроқ ва ғовак орасига ғумбакка кетади. Бир йилда 6-12 мартагача авлод бериб кўпаяди. Помидор куяси баргнинг (бир текисда) паренхима тўқималари билан озиқланиб, унинг орқа ва олд томонидаги эпидермис қатламинигина қолдиради. Айрим пайтларда баргни тўлиқ зарарламасдан бошқа баргларга ҳам кириб олиши туфайли уларнинг чиқарган ахлати ва турли хил касаллик туғдирувчи микроорганизмлар ҳиобига ўсимлик меваси чирий бошлайди.
Помидор куясига қарши кураш чоралари: ўсимликнинг зарарли организмларига чидамлилигини ошириш учун минерал озуқа бериш, ўз вақтида суғориш, ўғитлаш, зарарланган ўсимликларни иссиқхонадан чиқариб, кўмиб ёки ёқиб юбориш, бегона ўтлардан (итузумдошлар оиласига мансуб) тозалаш ва иссиқхонани дезинфекция қилиш ишларини амалга ошириш керак. Шунингдек, феромон тутқичлардан фойдаланиш, вегетация даври тугагандан сўнг тавсия этилган инсектицидлар билан ишлов бериш лозим.

А.Абдазизов,
Марғилон шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси фитосанитар назорат давлат инспектори.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz