Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
201
26
150 / 27.12.2025

Иқтисодий судлар тузилмасини мақбуллаштирилади

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2111067274406265.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2111067274408655.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2111067274411045.jpg

Марғилон туманлараро иқтисодий судида суд раиси ҳамда МИБнинг туман шаҳар ижрочилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Фармонга кўра Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар тизимида қуйидаги ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиб, иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Эндиликда суд амалиёти бирҳиллаштирилиб, 2026 йил 1 январдан бошлаб барча ариза ва даъво аризалар вилоят марказларида жойлашган туманлараро иқтисодий судида кўрилиши йўлга қўйилади. Бу эса тарафларга, айниқса тадбиркорлик субъектларга қулайлик яратиб, уларнинг овора ва сарсон бўлиши олди олиниб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишига олиб келади.

А. Акбаров,
Марғилон туманлараро
иқтисодий суди раиси.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz