ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!








Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади.
Унинг мақсади – жамият ҳаётининг барча соҳаларида имконияти чекланганлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, улар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборатдир.
Сойбўйидаги Тантаналар саройида туман ҳокимлиги томонидан Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга имконияти чекланган юртдошларимиз таклиф этилдилар.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошчилигида туман прокурори, ИИБ ДСИ бошлиқлари, ҳоким ўринбосарлари “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Туман ҳокими тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий қутлади. Президентимиз томонидан мамлакатимизда имконияти чекланган фуқаролар учун яратилаётган кенг имкониятларни эътироф этди.
Байрам иштирокчиларига туман маданият бўлими ходимлари хизматда бўлишди.
Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz










