Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Умиджон Икромовнинг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аҳолига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Ёёвон тумани фуқаролари ва меҳмонлари!
Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Бунда, фуқароларимизни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини жиноий тажовузлардан асраш ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг асосий мақсади ҳисобланади.
2025 йилнинг октябрь ойи давомида ҳам Ёзёвон туманида жиноятларни олдини олиш, жиноятдан холи худудга айлантириш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида, тизимли равишда профилактик ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида жами қайд этилган умумий жиноятларнинг сони 219тани ташкил этди.
Шундан:
- 106-таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар,
- 35-таси эхтиётсиз натижасида содир этилган жиноятлар,
- 91-таси аниқланган жиноятлар ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, 2025 йилнинг 10 ойида қайд этилган умумий жиноятлар ҳар 100 минг аҳолига 179,69 тадан тўғри келди.
Ушбу даврда қайд этилган жиноятларнинг салмоқли қисмини тан жарохати етказиш, ўғирлик, фирибгарлик ва йўл транспорт ходисалари каби жиноятлари ташкил этмоқда.
Содир этилган жиноятлар шахслар бўйича тахлил қилинганида, муқаддам судланганлар, вояга етмаганлар, ёшлар ва гурухлар томонидан содир этилган жиноятлар кўпайган.
Ўғирлик жиноятларининг содир этилиш усули, вақти бўйича таҳлил қилинганида, жиноятларнинг 90% тунги вақтларда қаровсиз қолдирилган мол-мулк ва хайвонларниёки қўриқловга олинмаган савдо дўконларда содир этилмоқда.
“Фирибгарлик” жиноятлари эсаасосан, онлайн ёки кибр усулда содир этилаётганлиги ташвишга солиб кемоқда, хусусан ушбу жиноятларнинг асосий қисмини ахборот технологияси ёрдамида яъни кибр усулда содир этилган, шунингдек фуқаролар онлайн бозор орқали савдо-сотиқ ишларини амалга оширилиши хамда ижтимоий тармоқлар орқали тез ва осон кўп пул топиш учун ўзи танимаган, билмаган шахслар билан мулоқотга киршишбилан боғлиқ ҳолларда содир этилмоқда.
Йўл траспорт ходисаларини содир этилиши бўйича тахлил қилинганида, мазкур турдаги жиноятлар ҳафдовчиларнинг тезликни меъёридан ортириб юбориши ҳамда бошқарувни йўқотиши натижасида содир этилтган бўлса,ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ходисалари хайдовчиларнинг ҳушёр ҳолда автомашина бошқармаганлиги ҳамда пиёда, сукутер ва велосипедчиларнинг йўл ҳаракатларига амал қилмаслиги оқибатида содир этилмоқда.
Шу боис, Сиз азиз фуқаролардан қуйидагиларга қатъий амал қилишингизни сўрайман:
- Яшаш хонадонларингиз, ҳусусий савдо дўконлари ва кўнгилочар масканларни кузатув камералари билан жихозлаб, объектларни қўриқлаш хизматининг техник қўриқловигатопширишингизни;
- Ўз мол-мулкларингизга эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, айниқса, транспорт воситалари, чорва ҳайвонлариниқаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликни;
- Ижтимоий тармоқлардаги шубҳали савдо ва инвестиция таклифларига учмасликни, ҳар қандай молиявий операцияни расмий манбалар орқали текшириб олишни;
- Уй-жой, ер, чорва ҳайвонлари, автотранспорт воситалари ва бошқа турдаги мол-мулклар савдосини амалга оширишда фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик чораларини кўришингизни;
- Кўчада транспорт ёки пиёда ҳаракатланганда йўл қоидаларига қатъий риоя қилишингизни;
- Хурматли Ота-оналар! Фарзандларингизни назоратдан четда қолдирманг. Скутер ва бошқа транспорт воситаларни тегишли хужжатларсиз бошқаришига йўл қўманг. Уларни ҳалоллик, меҳнат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашингизни сўрайман.
Жиноятчиликка қарши кураш бу - ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг, ота-она, устоз, маҳалла фаоллари ва ёшларнинг умумий вазифасидир.
Содир этилаётган жиноятларни фош этиш ва олди олинишида фуқароларимиздан масъулият ва ташаббускорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Эьтиборингиз учун рахмат!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!







