Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
245
30
36 / 14.03.2026

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жавобгарлик масаласи

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2119202209520450.jpg

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиш қилаётганлар қонунбузарлик турига кўра, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади. Қонунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича маълум даврлар белгиланган бўлиб, ушбу даврлар космик суратлар ёрдамида аниқланади.
Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197 ҳамда 2291-моддаларида белгиланган.
Агар фуқаро ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бинони бузиб ташласа, жаримадан озод қилинадими?
Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 60-моддаси 4-қисмига мувофиқ ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Жавобгарликдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 60-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликка тегишли, яъни ер участкасини ўзбошимча эгаллаб унда қурилиш қилиш билан боғлиқ ҳолат бундан мустасно.
Кадастр идораларида мақсадсиз фойдаланилган эрларни олиб қўйиш ваколати борми?
Маълумки, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан Кадастр агентлиги органлари томонидан судга мурожаат қилинади. Мақсадсиз фойдаланилаётган ерларни олиб қўйиш фақатгина суд тартибида ҳал этилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари қандай?
Туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ажратилган ер ажратиш тўғрисидаги қарор, қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари, мулк ҳуқуқни тасдиқловчи туман, шаҳар ҳокимининг қарори, олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, мерос ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи хужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Қандай ҳолатларда ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик белгиланади?
Ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олингани учун жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197 ҳамда 2291-моддаларида белгиланган. 2291-моддада суғориладиган эр участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
2021 йил 1 августдан бошлаб маҳаллий ҳокимият органлари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш, заҳирага олиш ёки фойдаланишга бериш ваколатидан маҳрум қилинган. Ушбу қонунчиликдаги ўзгаришлар ер ресурсларига тенг киришни таъминлаш ва шаффофликни оширишга қаратилган эди.
Шунга қарамай, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ноқонуний ер бошқаруви ва ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари ҳануз аниқланмоқда. Айниқса, қурилиш учун ажратилмаган ҳудудларда йирик бинолар ва енгил конструкциялар қурилиши хавотир уйғотмоқда.
Бундай объектлар кўпинча турар-жой массивлари ичида, автомобиль йўлларига яқин жойларда ва энг хавфлиси, сув ва газ таъминоти магистраль тармоқлари ҳимоя зоналарида барпо этилмоқда. Бундай фаолият нафақат шаҳар инфратузилмасига зарар етказади, балки, фуқаролар хавфсизлигига бевосита таҳдид солади.
Шаҳар ҳокимияти фирибгарлик схемаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Фирибгарлар ўзларини воситачи сифатида таништириб, тадбиркорларга давлат тузилмаларида гўёки мавжуд алоқаларга таяниб, ерларни ажратиш ёки ноқонуний эгалланган участкаларни қонунийлаштириш хизматларини таклиф қилишади.
Алдашнинг яна бир усули – сохта қарорлар ва ҳужжатлар орқали мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини олишдир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг яқинда ўтказган тезкор тадбирлари йирик суммага сохта ҳужжатлар асосида ер сотиш уринишларини аниқлади.
Ҳокимият қатъий баёнот берди: қонунда белгиланган тартиб-қоидалардан четга чиқиб сотиб олинган барча ер участкалари ноқонуний эгалланган деб топилади. Бундай ерларда қурилган барча иншоотлар эса ҳеч қандай компенсация тўланмасдан мажбурий тартибда бузилади.
Қонунчилик бундай қонунбузарликлар учун катта миқдорда жарималар ва жиноий жавобгарликни ҳам назарда тутади. Молиявий йўқотишлар ва ҳуқуқий оқибатлардан қочиш учун фуқаролар ва тадбиркорлар ер участкалари ёки кўчмас мулк сотиб олишдан олдин ҳуқуқий текширувларни синчковлик билан амалга оширишни ва малакали юристлар ҳамда адвокатлардан маслаҳат олишни тавсия қиламиз.

Худоберди ХОЛИҚОВ,
Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг тергов судьяси.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz