ШИФОКОРЛАР БАЙРАМ ҚИЛИШДИ







Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган қонунига асосан, юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ҳодимларининг касб байрамлари этиб белгиланган.
Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, ишловчи ходимлар ва фархрийлар ўз касб байрамларини “Тантаналар саройи” мажмуасида тантанали нишонлашди.
Файзли байрам дастурхони атрофига жам бўлган соҳа ходимлари ва фахрийларни туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев касб байрамлари билан табриклаб, шарафли ва машаққатли ишларида омадлар тилади.
Тантана иштирокчиларига туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорларининг куй-қўшиқларига маза қилиб, рақсга тушдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!







