550 МИНГ КЎЧАТ ЭКИЛАДИ








Давлатимиз раҳбари томонидан "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Умуммиллий ҳаракатга айланган лойиҳа юзасидан қатор топшириқлар берилиб, вазифалар белгилаб берилган.
Туманимизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси кузги мавсумига старт берилиб, “Ёзёвон савдо комплекси” олдида акция доирасида тадбир ташкилланди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла еттилиги аъзолари, корхона ва ташкилотлар ишчи-хизматчилари қатнашдилар.
Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидан ҳеч ким четда қолмаслиги кераклигини айтиб ўтди.
–Кузги мавсумда туманимизда 550 минг туп мевали-манзарали дарахт, гул кўчатлари экишни режа қилганмиз, – деди ҳоким ўринбосари. – Экилган ҳар бир кўчатнинг кўкариши тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинади.
Тадбир иштирокчилари ўзларига бириктирилган ҳудудларда яхши ниятлар билан экиш ишларини бошлаб юборишди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!







