КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!




Туман ҳокмлилигида бўлган йиғилишда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида содир этилган коррупция ҳолати муҳокама қилинди. Туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев кун тартибидаги масала юзасидан гапириб, барча катта-кичик раҳбарларни огоҳлантирди.
—Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган,—деди Ш.Мирзалиев.— Бу борада ҳар биримиздан ҳушёрлик ва масъулиятлилик талаб этилади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Коррупция билан ҳеч қачон мақсадимизга эриша олмаймиз», деган гапларида катта маъно мужассам. Дарҳақиқат, коррупция бор жойда ҳақиқат ва адолат, ҳеч қайси бир соҳанинг ривожланишига, олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмаймиз. Коррупция – қонуннинг қўпол равишда бузилишидир. Ҳар бир раҳбар ўз жамоасида бу борада суҳбатлар ўтказиб, кенг тушунчалар берсин.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ!







