Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
270
32
78 / 15.04.2026

200 МИНГ КЎЧАТДАН КЎЗЛАНГАН ҲОСИЛ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624018610.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624022195.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624025780.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624028170.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624031755.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624034145.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624035340.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2099695624036535.jpg

Жорий йил туманимиз фермерлари томонидан 4850 гектар майдонга пахта экилиб, 21 минг 150 тонна ҳосил топшириш бўйича шартнома имзоланган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов билан пахта майдонларида бўлишди.

Вилоят раҳбарлари Гулистон ММТП ҳудудидаги “Ақраб ойлар дурдонаси” ҳамда “Ғойибназар” фермер хўжаликлари пахта майдонларидаги терим жараёнлари билан танишишиб, фермер хўжалиги раҳбарлари билан суҳбатлашишди.

Гулистон ММТПда 848 гектар майдонга пахта экилган бўлиб, бундан 300 гектари Хитой нави, қолган 548 гектрда “Наманган-77” навли чигит экилган.

Вилоят ҳокими ҳар икки чигит нави авзалликларига тўхталиб ўтди.

–Мана 76-схемада экилган пахта етилганини барчамиз кўриб турибмиз, – деди вилоят ҳокими. – Маҳаллий нав гектарига 200 минг кўчат экилганда ҳам ғовлаб кетмайди, ҳосилни исталганча танасига олади. Ғовлаб кетган пахта 200 минг кўчатни ичида тиқилишиб қолади. Хитой навига келсак, плёнка остига экилса, чопиқ, ягона, ўтоқ қилиш ишлари бўлмайди. Энг асосийси ўғитни суюлтириб берилади. Бу билан ҳаражатлар камаяди. Буни фермерлар энди тушуниб етишяпти.

Вилоят раҳбарларининг кейинги манзили Марказий Фарғона ММТП ҳудудида жойлашган “Акрам Акмал файз” фермер хўжалигида бўлишди.

Фермер хўжалигининг умумий ер майдони 287 гектар бўлиб, 157 гектар майдонига хитой пахта нави экилган. Фермер шу кунларда пахтани машинада териб олишини айтди. Шунингдек фермер хўжалигида кузги буғдой экиш ишлари билан ҳам танишилди.
Ташриф сўнггида деҳқончиликларга барака сўралиб, дуолар қилинди.

Вилоят раҳбарларига туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, прокурор, ИИБ, ДСИ бошлиқлари ҳамроҳлик қилишди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz