ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ иш пайтда ва ишдан ташқарида ҳам бошқаларга ўрнак бўлиши лозим







Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 августдаги ,, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-129-сонли Фармони ижроси, тизимда коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш ҳамда ижро интизоми масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров, ҳоким ўринбосарлари, шунингдек туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда Аҳаджон Акбаров Президентимизнинг ПФ-129-Фармонига тўхталиб, унинг тарихий эканлиги, ҳеч қачон бундай фармон чиқмаганини алоҳида таъкидлади. Нотиқ давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, ходимлар фаолиятида масъулиятни кучайтириш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш юзасидан қонунда белгилаб берилган меъёрлар ҳақида батафсил тушунча берди. Шу билан бирга, жамият тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида давлат хизматчиларининг маънавий қиёфаси, одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилиш маданиятини юксалтириш зарурлиги таъкидлаб, давлат хизматчиси иш пайтда, ундан ташқарида ҳам бошқаларга ўрнак бўлишини айтиб ўтди. Шунингдек тараққиёт кушандаси бўлган-коррупция, унинг аянчли оқибати ҳақида мисоллар келтирди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов йиғилиш якунида аппарат ходимлари ишларида натижадорлик ва самарадорлик бўлиши, барча раҳбарлар коррупцияга қарши курашишда тизимли ишлашлари бўйича топшириқ ва тавсиялар берди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жавобгарлик масаласи









