102 НАФАР ЎҚУВЧИЛАР 1-СИНФГА








6-мактабида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида туман прокурори Жаҳонгир Акбаров, фахрий ўқитувчилар, ММТБ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган туман прокурори ўқувчиларни янги ўқув йили бошланганлиги билан табриклаб, уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом бўлишлари, олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини қайд этиб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан куй-қўшиқ рақслар ижро этилиб, йиғилганларни олқишига сазовар бўлишди. Шунинг билан биринчи қўнғироқ чалиниб, дарслар бошланди.
Тадбирда илм даргоҳига илк қадам қўйган ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.
2025-2026 ўқув йилида мактабнинг биринчи синфларига 102 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!

35-ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА 10 минг аҳолига хизмат қилади


