ВАТАН УЧУН, МИЛЛАТ УЧУН, ХАЛҚ УЧУН!








ТОП-10,ТОП-50 УНИВЕРСИТЕТЛАРИ ТАЛАБАСИ БЎЛИНГ!
Бугун юртимизнинг барча мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, янги ўқув йили бошланди. Жумладан, туманимиздаги 40 та давлат, ихтисослашган ҳамда 5 та хусусий мактабда биринчи қўнғироқ жаранглади.
36-мактабдаги янги ўқув йилига бағишланган тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иштирок этди.
Мактаб ҳақида. Ўқув даргоҳидаги 33 нафар устозларнинг 9 нафари олий, 10 нафари биринчи, 13 нафари иккинчи тоифага эга. 11 нафар ўқувчи фан олимпиадаларида туманда биринчи ўринни эгаллашди. Раҳнамохон Турсунова туман ҳокими соврини учун ўтказилган олипиадада ғолиб чиқиб, вилоятда иккинчи ўринни эгаллаб, 10 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Ўтган йилги битирувчиларнинг 53 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган бўлса, бу йил бу кўрсаткич, 60 фоизни ташкил қилди. Бу йил 1-синфга 75 нафар ўқувчи қабул қилиняпти.
Туман ҳокими тадбир иштирокчиларини мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ва биринчи қўнғироқ билан самимий табриклади. Ҳоким битирувчиларнинг олий ўқув юртларига қамровига алоҳида тўхталди.
--2024-2025 ўқув йилида мактабларни тамомлаган ўқувчилардан 955 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Улардан 402 (31.7 фоиз) насиб қилди. Улар орасидаги шу мактаб ўқувчиси Музаффар Муҳаммаджоновнинг 189 бални қўлга киритиб, Тошкент дипломатия унверситети талабаси бўлгани қувонарли.
Мактабнинг собиқ битирувчилари устозларига миннатдорчилик сўзларини айтишди. Ментал арифметика ва олимпиадаларда ғолиб ўқувчилар тақдирланишди.
Мактаб остонасига илк қадам қўяётган 75 нафар ўғил-қизларга Президент совғалари-сумка ва ўқув қуроллари тўпламлари тантанали топширилди.
Биринчи қўнғироқ чалиниб, барча ўқувчилар жонажон синфхонларига ошиқишди. Туман ҳокими 5-,,А"синф ўқувчиларига ,,Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида Келажак дарси ўтди. Дарс жараёнида ҳоким энг чуқур билим берувчи даргоҳ мактаб эканлиги таъкидлаб, келажакда дунёнинг машҳур ТОП-10, ТОП-50у нверситетларида ўқиш насиб бўлишини тилади.
Маълумот ўрнида: бошланган ўқув йилида ММТБ тасарруфидаги мактабларда 21 минг 347 нафар ўқувчи таълим олади. Уларнинг 2344 нафари 1-синф ўқувчиларидир.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


35-ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА 10 минг аҳолига хизмат қилади


