“ЭЛДА АЛЁРИМ ҚОЛУР”

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туманимизнинг таълим ташкилотлари, меҳнат жамоаларида тадбирлар ташкилланяпти. Тадбирлар тадбирларга, ижодий учрашувларга уланяпти.
Туман ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуди куни олдидан “Элда алёрим қолур” деб номланган кеча бўлиб ўтди.
Тадбирда шоирни Ёзёвон билан боғлаган қадрдони журналист Малик Бойматов у билан бўлган хотиралари ҳақида сўзлаб берди.
–Муҳаммад Юсуф билан талабалик йилларимда танишган эдик, – деди М.Бойматов. – Кейинчалик борди-келдимиз бўлди, қадрдон бўлиб кетдик. “Марказий Фарғона” газетаси таҳририяти қошида “Ижодкор” кичик корхонасида шоирнинг “Эрка кийик” деб номланган китоби тайёрланиб, 50 минг нусҳада босилди. Бунча нусҳада ҳали кўпчиликнинг китоби чоп этилмаган.
Савол-жавоб кўринишида ўтган тадбирда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, “Марказий Фарғона” газетаси Бош муҳаррири Азимжон Худойқулов ҳам шоирнинг Ёзёвонда бўлган чоғларидаги воқеалар, самимийлиги ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек туман маънавият-маърифат маркази раҳбари Фахриддин Юлдашев, ахборот-кутубхона маркази раҳбари Мусажон Охунов, тадбир иштирокчиларидан Абдулҳамид Эҳсонов, Жўрабой Эминов, Эргашали Жўраев шоир борасида сўз юритишди.
Шоир ҳаёти билан боғлик видеоролик намойиш этилди. 2- ва 28-мактаб ўқувчиларининг шеър, рақс ва чиқишлари даврага янада файз киритди.
Тадбир сўнггида шоирнинг қадрдони Малик Бойматов ва ҳамкор мактабларга марказнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



Коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг аҳамияти

КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДАГИ “ЗАКОВАТ”
