ЁЗЁВОНДА КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ

Бугун юртимизда китобхонлик ва китоб мутолаасига бўлган эътибор юксак даражададир. Бунинг мисолида кўркам кутубхоналарнинг китобхонларга беминнат хизмат кўрсатиб келаётгани, китобхонлик бўйича ўтказилаётган турли танловларни олишимиз мумкин. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан бир қатор манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида “ Ўзбекистон китобхонлар юрти ” шиори остида ташкил этилаётган V республика “Китобхонлик ҳафталиги”га 21 апрелдан старт берилди.
Мазкур китоб байрами орқали ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришда китобнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, ўзбек адабиёти намуналарини хорижий тилларга ҳамда жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича эришилган ютуқларни оммалаштириш мақсад қилинган.
Туман ахборот-кутубхона марказида Китобхонлик ҳафталиги очилишига баишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчилар, фахрий ижодкорлар, маънавиятчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, китобхонлар қатнашдитлар.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тадбир иштирокчилари китобхонлар байрами билан табриклади. Ҳоким ўз сўзида китобнинг инсон ҳаётидаги ўрнига тўхталиб, ижтимоий тармоқларда тренд бўлган риштонлик китобхон отахоннинг гапларини мисол келтирди. Шунингдек ҳафталик доирасида туман ҳокимлиги томонидан ахборот-кутубхона марказига 100 млн сўмлик китоблар совға қилинишини айтганда, бу хабар олқишлар билан кутиб олинди.
Китобхонлик байрами турли викториналар, ёш санъаткорларнинг чиқишлари билан қизиди. Ахборот-кутубхона маркази томонидан тадбирда фаол иштирок этган жамоаларга ташаккурномалар, жажжиларга китоблар топширилди.
Ҳафталик доирасида ёзувчи-шоирлар билан учрашувлар, янги китоблар тақдимотлари ўтказилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

ДЕҲҚОНЧИЛИКДАН БАРАКА ТОПАЁТГАН ФЕРМЕР










