ИЖОД АҲЛИ УЧРАШУВИ

Юртимизда мана уч кундирки, “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” давом этмоқда. Бир-биридан қизиқарли китобхонлик тадбирлари ҳақида ёритиб борямиз.
Туман Ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида китоб тақдимоти , ижодкорлар ҳамда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Ахборот-кутубхона маркази мезбонлик қилган китобсевар юртдошларимиз йиғилган тадбирга туман ҳокимлиги, ижод аҳли ҳамда 1-мактаб ўқувчилари ташриф буюришди.
Тадбирни марказ раҳбари Мусожон Охунов очди ва туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, “Марказий Фарғона” газетаси Бош муҳаррири Азимжон Худойқулов олиб борди.
Тадбирда Абдулҳамид Эҳсонов яқинда босмадан чиққан “Суҳбати жанон” китоби тақдимоти бўлди. Бошловчи китоб қаҳрамонлари, унинг яралиш тарихи ҳақида гапириб, бу самимий учрашув эканлигини айтиб, сўзни қатнашчиларга берди.
Меҳнат фахрийлари Абдулҳамид Ҳожибоев, Жўрабой Эминов, Алишер Тошқулов, Малик Бойматов, Обиджон Исақов, Эркинжон Эрматов, Олимжон Фозилов, ММТБ методисти Юсуфжон Камолов, шоир Дилшод Масобиров, туман ҳокими маслаҳатчиси Наргизахон Обидова юртдошимизнинг китоби, ундаги қаҳрамонлар, воқеалар жуда ажойиб, ўқимишли ёзилгани ҳақида гапириб ўтдилар. Келгуси ижодига ривож тилашди. Суҳбат қизигандан-қизиб, катта авлод вакиллари давридаги қизиқарли воқеалар эсга олинди. Шеърлар ўқилди.
Бир сўз билан айтганда китобсевар, ижодкорлар учрашуви эсда қоларли бўлди.
Тадбир сўнггида китоб муаллифига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қадрдонларининг эсдалик совғалари топширилди. Китоб муаллифи устозларига ўзининг китобидан совға қилди. Йиғилганлар юртимизга тинчлик-омонлик тилаб, хайрли тадбирларни устида турган раҳбарларни дуолар қилишди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz



Коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг аҳамияти

КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДАГИ “ЗАКОВАТ”
