Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТИНЧЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ

×

 2019-10-29 10:34:36    1128

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ички ишлар органлари ходимлари куни. Бу кун, тинчлигимиз, осойишталигимиз учун туну кун хизмат қилаётган фидоий кишилар билан бирга барчамизнинг байрамимиз.
Ёзёвонда ички ишлар органлари ходимлари байрами бу сафар ўзгача нишонланди. Мусиқа ва санъат мактабида тинчлик посбонлари ва фахрийларни жажжи ўғил-қизларимиз гулдасталар билан кутиб олдилар.
Ҳар бир соҳанинг ҳам ўз тарихи бор, жумладан посбонларнинг ҳам. Мустақиллигимизнинг дастлабки алғов-далғовли йилларида Ёзёвон туман ИИБ бошқарган раҳматли Тариэл Маҳмудов, Раҳматжон Мирзаев ва бошқа кўплаб ходимларни ҳар қанча хотирласак, эъзозласак арзийди.
Туман ҳокими Й.Бойигитов ички ишлар органлари ходимлари касб байрамлари билан қутлаб, осойишталигимиз йўлида олиб бораётган ишларида мувафаққиятлар тилади. Бу соҳанинг фидойиларига байрам совғалари топширилди.
Байрам тантаналарида ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, ХТБ, МТТ мудирлари, ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлар раҳбар-ходимлари иштирок этдилар.
Мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларининг ёш санъаткорлари концерт дастури намойиш қилдилар.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати