Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши котибияти
2022-05-12 16:45:16 2879
Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши котибияти ходимларининг хизмат вазифалари тўғрисида
1. КОТИБИЯТ
1.1.Асосий вазифалари:
-халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашнинг ҳужжатлари билан ишлаш ва иш юритиш фаолиятини ташкил қилиш;
-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши қарорлари, иш режалари, тадбир ва дастурлари, мажлис баённомаларини расмийлаштириш, сақлаш, рўйхатини юритиш, ижрочиларга етказиш ва улар томонидан муддатида бажарилишини назорат қилиш;
-архив ва жорий архив билан ишлашни ташкил этиш.
1.2.Кенгаш котибияти мудири:
- Кенгаш котибиятига бевосита раҳбарлик қилади, Кенгаш котибияти мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган ва юкланган хизмат вазифалари ҳамда функцияларининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
-Кенгашга киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади, уларнинг якуний тарзда ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди;
-Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
-Тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, улар ўртасида хизмат муносабатлари ҳамда меҳнат интизоми қатъий йўлга қўйилишини мувофиқлаштиради шунингдек, уларни рағбатлантириш (ойлик маошига устамалар белгилайди) ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва киритади;
- Кенгаш котибияти мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек Кенгаш котибиятининг иш режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
- Кенгаш раиси томонидан ўтказиладиган йиғилишлар, доимий комиссиялар мажлислари, шунингдек Кенгаш котибиятининг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларни ташкиллаштиради ва уларда иштирок этади ҳамда қабул қилинган қарорларини ижрочиларга етказишни назорат қилади;
- Ёзёвон туманидаги бўлим ва бўлинмалар, сиёсий партия депутатлик гуруҳлари ва бошқа ташкилот раҳбарлари билан муносабатларда Кенгаш номидан чиқади;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва улар қўмиталари, комиссияларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек Кенгаш қарорларининг бажарилишини таҳлил қилади ва Кенгаш фаолиятига тегишли топшириқларнинг ижросини ташкил этишга ва назорат қилишга жавоб беради;
- Ўзининг шахсий логин-пароли асосида “Germes” ҳужжатлар билан ишлаш тизимидаги топшириқларни ижрочиларга тўғри йўналтиради ва ижросини назорат қилиб боради;
- Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари ваколатига кирувчи масалаларни уларнинг йиллик иш режаларига киритиш ва унинг бажарилиши юзасидан назоратини олиб боради;
- Ёзёвон туманидаги аҳолини қийнаётган муаммолар, оммавий ахборот воситалари ва депутатлар томонидан кўп муҳокамаларга сабаб бўлган масалалар бўйича Кенгаш номидан бўлим ва бўлинмаларга ҳамда ташкилотларга Кенгаш сессиясида ҳисобот беришни сўраб мурожаат қилади, ўзаро алоқаларни ташкил қилади, Кенгаш номидан ўз ваколатлари доирасида иш кўради;
- Кенгаш томонидан берилган бошқа ваколатларни бажаради;
- Кенгаш котибиятининг моддий-техника ҳолати ва молиявий таъминотига оид масалаларни ҳал этишда халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашига билдирги киритади.
1.3.Кенгаш котибияти бош мутахассиси:
- Бевосита котибият мудирининг раҳбарлигида иш олиб боради ва унга Кенгаш сессияларини ташкил этишда кўмаклашади.
- Ёзёвон тумани ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва депутатлик гуруҳлари билан Кенгаш иш режасини бажаришда ҳамкорлигини таъминлайди, ташкилий ва ахборот-таҳлилий фаолиятини ташкил этади ҳамда Кенгашнинг статистик маълумотларини умумлаштириб боради;
- Депутатлик гуруҳларининг ташаббуси билан тайёрланадиган масалаларни, Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш учун киритишда котибият мудирига таклифлар беради;
-депутатлар билан узвий ҳамкорликда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши ва бошқа масалалар юзасидан мутасаддиларнинг сессияда ҳисоботи бўйича қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашади;
-Кенгаш фаолияти юзасидан ахборот, маълумот ва таҳлилий материалларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
-Кенгаш сессиялари ҳамда Кенгаш томонидан ўтказиладиган бошқа йиғилишлари, тадбирларни ташкиллаштиради шунингдек, қарорларини тайёрлаш, ижрочиларига тарқатиш ва сессия хужжатларини йиғиб боради ҳамда йиғилган ҳужжатлар тўғрисида Кенгаш котибияти мудирига ахборот бериб боради;
-Кенгаш сессиялари ва бошқа йиғилишларида кун тартибидаги масалалар юзасидан маълумотларни йиғади ва қарор лойиҳаларини тайёрлашда кўмаклашади, шунингдек, йиғилишларда иштирок этадиганлар рўйхатини шакиллантириш, хабарномалар тайёрлаш ва бошқа ташкилий ишларига масъул бўлади;
-Кенгаш сессиялари, йиғилишлари ва бошқа тадбирлари юзасидан ахборот юритади, Кенгаш фаолиятини ОАВда, веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштириш учун маълумотлар тайёрлайди;
-Кенгаш сессиялари ва бошқа йиғилишларни баёнлаштиради;
-Кенгашнинг йиллик иш режаси ишлаб чиқади ва ҳар чоракда Кенгашнинг ҳисоботларини тайёрлайди ва уларни белгиланган тартибда умумлаштириб, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши котибиятига тақдим этади;
-Кенгаш депутатларини фуқароларни қабул қилиш графигини тайёрлаш, унга риоя этилишини назорат қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни таҳлил қилиб боради;
-Кенгаш депутатлари ва депутатлик гуруҳларининг йиллик иш режаларини олиш, жойларда амалга оширилаётган ишлари, ўз сайлов округларидаги фаолияти ва сайловчилар билан учрашувлардаги фаолияти юзасидан ҳар ой, чорак, йил якунлари бўйича ҳисоботлар йиғади ва умумлашма маълумотлар тайёрлаб, котибият мудирига ахборот беради;
-Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва улар қўмиталари, комиссияларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек Кенгаш қарорларининг бажарилишини таъминлайди ва уларнинг муддатида бажарилишини назорат қилади;
-Кенгаш номига келган ҳужжатлар ва хатлар (почта)ни қабул қилади, тегишли тартибда расмийлаштиради, Кенгаш раиси ёки Кенгаш котибият мудири кўрганидан сўнг унинг муносабат белгисида кўрсатилган ижрочиларга етказилишини таъминлайди, уларни муддатида бажарилишини ва жавоб йўлланишини назорат қилади;
-Кенгаш раиси ва котибият мудири томонидан имзоланган чиқиш хатлари ва бошқа ҳужжатларни рўйхатга олиш ва манзилига етказиш ишларини олиб боради;
-Электрон почта (GERMES) орқали хабарларни қабул қилади ва юборади;
-Котибиятга оид муҳр ва штампларни тўғри қўлланиши ва сақланишини таъминлайди;
-Архив ва жорий архив билан ишлашни ташкил этади;
-Хизматда фойдаланиладиган ва махфий ҳужжатлар билан ишлашда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинишини таъминлайди;
-Ҳужжатлардан нусха кўчиришни белгиланган тартиб-қоидалар асосида ташкил қилади.
-Кенгаш котибиятига юклатилган бошқа вазифаларни бажаришда иштирок этади.
1.4. Кенгаш котибият бош мутахассиси:
-Бевосита котибият мудирининг раҳбарлигида иш олиб боради ва унга доимий комиссиялар фаолияти бўйича кўмаклашади.
- Ёзёвон тумани ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва депутатлик гуруҳларининг Кенгаш доимий комиссиялари иш режасини бажаришда ҳамкорлигини таъминлаш, доимий комиссияларда ташкилий ва ахборот-таҳлилий фаолиятини ташкил этади;
-Жамият ҳаётининг муҳим масалалари юзасидан доимий комиссиялар қўшма йиғилишларини ташкил этишда ва муҳокамалар якунига мувофиқ тегишли масалалар юзасидан Кенгашнинг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
-депутатлик гуруҳларининг ташаббуси билан тайёрланадиган масалаларни, доимий комиссияларда кўриб чиқиш учун киритишда котибият мудирига таклифлар беради;
-Доимий комиссия раислари ва котиблари билан узвий ҳамкорликда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини бажарилиши ва бошқа масалаларни доимий комиссияларда кўриб чиқишни ташкил этади ва уларнинг йиғилишларини ташкиллаштиришда доимий комиссия котибларига кўмаклашади;
-Кенгаш доимий комиссиялари фаолияти юзасидан ахборот, маълумот ва таҳлилий материалларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
-Кенгаш доимий комиссиялари котиблари билан биргаликда ўтказиладиган йиғилишлар ва тадбирларни ташкиллаштиради шунингдек, қарорларини тайёрлаш, хужжатларини йиғиб боради ҳамда йиғилган ҳужжатлар тўғрисида Кенгаш котибияти мудирига ахборот беради;
-Кенгаш доимий комиссия котиблари билан биргаликда йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан маълумотлар йиғишда ва қарор лойиҳаларини тайёрлашда кўмаклашади, йиғилишларда иштирок этадиганлар рўйхатини шакиллантириш, хабарномалар тайёрлаш ва бошқа ташкилий ишларига масъул бўлади;
-Кенгаш доимий комиссия йиғилишлари ва бошқа тадбирлари юзасидан ахборот юритади, Кенгаш фаолиятини ОАВда, веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштириш учун маълумотлар тайёрлайди;
-Кенгаш доимий комиссиялари котибларига йиғилишларни баёнлаштиришда кўмаклашади;
-Кенгаш доимий комиссиялари иш режалари, шунингдек, илгари қабул қилинган қарорларининг амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг олиб боришда доимий комиссиялар котибларига кўмаклашади ва маълумотларни котибият мудирига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
-Кенгаш доимий комиссиялари котиблари билан биргаликда йиллик иш режаларини тузишда ва ҳар чоракда ҳисоботлар тайёрлайди ҳамда уларни белгиланган тартибда котибият мудирига тақдим этади;
-туман Кенгашидаги доимий комиссиялар фаолияти бўйича амалга оширилаётган ишларга тавсиялар беради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади;
-Кенгаш котибиятига юклатилган бошқа вазифаларни бажаришда иштирок этади.