Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИМЗО ТЎПЛАНЯПТИ
2023-05-24 13:35:30 189
O’zLiDeP Ёзёвон туман Кенгаши қошида фаолият олиб бораётган бошланғич партия ташкилотларида имзо тўплаш жараёнлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.Навбатдаги тадбир Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди. Йиғилишда OʼzLiDeP Ёзёвон туман Кенгаши аппарат раҳбари Диёрбек Давлатов томонидан жорий йил 12 май куни бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XIV навбатдаги мажлисида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб- қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди. Ҳудудий кенгашлардаги партия вакиллари томонидан имзо варақаларини тўғри тўлдирилиши борасида тушунчалар берилди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг Низоми асосида тартибга солинади. Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилмоқда.