Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИМЗО ТЎПЛАНЯПТИ

×

 2023-05-24 13:35:30    124

PDF yuklash
Chop etish


O’zLiDeP Ёзёвон туман Кенгаши қошида фаолият олиб бораётган  бошланғич партия ташкилотларида имзо тўплаш жараёнлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.Навбатдаги тадбир  Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби   бошланғич партия ташкилотида   бўлиб ўтди. Йиғилишда OʼzLiDeP  Ёзёвон туман Кенгаши аппарат раҳбари Диёрбек Давлатов томонидан жорий йил 12 май куни бўлиб ўтган  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XIV навбатдаги мажлисида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб- қувватловчи имзоларни тўплаш жараёни ҳам  уюшқоқлик билан ўтказилди.    Ҳудудий кенгашлардаги партия вакиллари томонидан имзо варақаларини тўғри тўлдирилиши борасида тушунчалар берилди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг Низоми асосида тартибга солинади. Сайловчиларнинг имзосини тўплаш  иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилмоқда.