Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИТТИФОҚ МФЙДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2023-05-18 16:16:57 232
Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида қизил тоифадаги ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида хонадонма-хонадон кириб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Дилфуза Мирзаматова ўз хонадонида маҳалладаги ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехи ташкил этган. Ҳозирда 10 нафар ишчиси бор. Иш жойини кенгайтириш учун кредит сўраб мурожаат қилди. Туман ҳокими ушбу масала бўйича ҳоким ёрдамчисига ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Аҳмадали Турсуналиев хонадонига кирилганда, ногирон бўлишига қарамай анча шеърлар ёзган Аҳмадалининг китоби чиқиш арафасида экан. Ушбу масалада моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. «Ёшлар дафтари» орқали моддий ёрдам пули ажратиш бўйича туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Умиджон Деҳқоновга топшириқ берилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ