Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИТТИФОҚ МФЙДА ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2023-05-18 16:16:57    187

PDF yuklash
Chop etish


Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида қизил тоифадаги ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида хонадонма-хонадон кириб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Дилфуза Мирзаматова ўз хонадонида маҳалладаги ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехи ташкил этган. Ҳозирда 10 нафар ишчиси бор. Иш жойини  кенгайтириш учун кредит сўраб мурожаат қилди. Туман ҳокими ушбу масала бўйича  ҳоким ёрдамчисига ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Аҳмадали Турсуналиев хонадонига кирилганда, ногирон бўлишига қарамай анча шеърлар ёзган Аҳмадалининг китоби чиқиш арафасида экан. Ушбу масалада моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. «Ёшлар дафтари» орқали моддий ёрдам пули ажратиш бўйича туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Умиджон Деҳқоновга топшириқ берилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ