Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИБРАТ ОЛСА, АРЗИЙДИ
2023-05-18 16:14:48 212
Маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, оилаларда тичлик ва барқарорликни таъминлашда, албатта нуронийларнинг ўрни беқиёс.
Республика нуронийлар кенгаши раиси, сенатор Содиқжон Турдиев нуронийлар вилоят кенгаши раиси Зокиржон Раҳмонов туманимизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийлар кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Содиқжон Турдиев бугунги кунда нуронийларимизнинг маҳалладаги ўрни, уларнинг ёш авлодга қолдирадиган бой мероси ҳамда уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида суҳбатлашди.
Тошҳовуз МФЙ нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Аҳмаджон Исмоилов маҳалла тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар берди. Бундан ташқари барча нуронийлар ўз фаолиятлари давомида амалга ошираётган ишлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида қилинаётган ишлар анча кўзга кўринарли даражада сезилгани айтилди. Бу борадаги ишларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Республика бош нуронийси томонидан Ёзёвон туманида олиб борилаётган ишлар ибрат қилиб кўрсатса, арзирли экани айтилди. Бу албатта қувонарли, шунинг билан бирга нуронийлар ва кенг жамоатчиликка масъулят ҳамдир.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ