Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИБРАТ ОЛСА, АРЗИЙДИ

×

 2023-05-18 16:14:48    167

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, оилаларда тичлик ва барқарорликни таъминлашда, албатта нуронийларнинг ўрни беқиёс.
     Республика нуронийлар  кенгаши раиси, сенатор Содиқжон Турдиев   нуронийлар вилоят кенгаши раиси Зокиржон Раҳмонов туманимизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғинида  нуронийлар кенгаши вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Содиқжон Турдиев бугунги кунда нуронийларимизнинг маҳалладаги ўрни, уларнинг ёш авлодга қолдирадиган бой мероси ҳамда уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида суҳбатлашди.  
  Тошҳовуз МФЙ нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Аҳмаджон Исмоилов маҳалла тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар берди. Бундан ташқари барча нуронийлар ўз фаолиятлари давомида амалга ошираётган ишлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида қилинаётган ишлар анча кўзга кўринарли даражада сезилгани айтилди. Бу борадаги ишларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.     Республика бош нуронийси томонидан Ёзёвон туманида олиб борилаётган ишлар ибрат қилиб кўрсатса, арзирли экани айтилди. Бу албатта қувонарли,  шунинг билан бирга нуронийлар ва кенг жамоатчиликка масъулят ҳамдир. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ