Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФЕРМЕР КЎЧАСИГА АСФАЛЬТ БОСТИРДИ
2023-05-08 17:05:10 193
Қатортоллик Ҳомиджон Умроновнинг суяги деҳқончиликда қотган. Жамоа хўжалиги пайтида энг ёш бригадирлардан бири бўлди.
Кейинчалик ўзи бригада бошлиғи бўлган ерларда ,, Яҳё Болажон" фермер хўжалигини ташкил қилди. Ер структурасини яхшилаб, ҳосилдорликни ошириб борди. Пахта-ғалланинг харид нархини ошиши билан фермернинг даромади ҳам шунга яраша бўлди.
Ҳомиджон даромади ошгач, кўчасини асфальт қилишни ният қилганди. Мана бугун унинг нияти амалга ошиб, ўзи яшаётган Тинчлик кўчасин даромади ҳисобидан асфальт қилиб берди.
--Маҳалламизга 1990 йилда кўчиб чиққанмиз,--дейди фермернинг қўшниси, меҳнат фахрийси Норматжон Йўлчиев. --Мана 33 йилда кўчамиз асфальти янгиланди. Ҳомиджон фермерга раҳмат!
Фахрийнинг гапига қўшиламиз. Саҳоватли юртдошларимиз кўпайсин. Маҳалланинг каттаю кичиги Ҳомиджон фермерни дуо қиляпти. Болажонларни қувоганини айтмайсизми? Текис асфальт йўлда велосепедини учриб юришибди.