Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФЕРМЕР КЎЧАСИГА АСФАЛЬТ БОСТИРДИ

×

 2023-05-08 17:05:10    145

PDF yuklash
Chop etish


Қатортоллик Ҳомиджон Умроновнинг суяги деҳқончиликда қотган. Жамоа хўжалиги пайтида энг ёш бригадирлардан бири бўлди. 
     Кейинчалик ўзи бригада бошлиғи бўлган ерларда  ,, Яҳё Болажон"  фермер хўжалигини ташкил қилди. Ер структурасини яхшилаб,  ҳосилдорликни  ошириб борди. Пахта-ғалланинг харид нархини ошиши билан фермернинг даромади ҳам шунга яраша бўлди. 
       Ҳомиджон даромади ошгач, кўчасини асфальт қилишни ният қилганди. Мана бугун унинг нияти амалга ошиб, ўзи яшаётган Тинчлик кўчасин даромади ҳисобидан асфальт қилиб берди. 
     --Маҳалламизга 1990 йилда кўчиб чиққанмиз,--дейди фермернинг қўшниси, меҳнат фахрийси Норматжон Йўлчиев.  --Мана 33 йилда  кўчамиз асфальти янгиланди. Ҳомиджон фермерга раҳмат! 
      Фахрийнинг гапига қўшиламиз. Саҳоватли юртдошларимиз кўпайсин. Маҳалланинг каттаю кичиги Ҳомиджон фермерни дуо қиляпти. Болажонларни қувоганини айтмайсизми? Текис асфальт йўлда велосепедини учриб юришибди.