Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲУНАР – ДАРОМАДГА ЙЎЛ
2023-02-28 21:36:53 190
Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш, чет тилларини ҳамда касбга ўргатиш бўйича кенг кўламли ишлар ташкил этиляпти.
Туманнинг чекка ҳудудидаги 20- умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчи-ёшларни дарслардан сўнг вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалий ишлар ташкил этилди.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов умумтаълим мактабида касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ташкилланган ишларни кўздан кечирди. Мактабда ҳозирги кунда 72 нафар ўқувчига тикувчилик,сартарошлик, бахмал тўқиш, ҳамда IT дастурини ўргатувчи йўналишларида таълим бериб келинмоқда. Ўқувчилар бу касблар бўйича анчагина билимларни эгаллашган. Келгусида бу ишлар давомли ташкил этилиб, мактабнинг ҳар бир ўқувчиси касб ва тил ўргатишга қамраб олинади.
Бундан ташқари чет тилларига ўқитиш бўйича ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Инглиз тилини ўқитиш бўйича алоҳида дарслар ташкилланган. Аҳмаджон Раҳмонқулов, Маҳмуджон Олимов.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.