Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲУНАР – ДАРОМАДГА ЙЎЛ

×

 2023-02-28 21:36:53    150

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида касбга йўналтириш, чет тилларини ҳамда касбга ўргатиш бўйича кенг кўламли ишлар ташкил этиляпти.
   Туманнинг чекка ҳудудидаги 20- умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчи-ёшларни дарслардан сўнг вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалий ишлар ташкил этилди.
    Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов умумтаълим мактабида касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ташкилланган ишларни кўздан кечирди.    Мактабда ҳозирги кунда 72 нафар ўқувчига  тикувчилик,сартарошлик, бахмал тўқиш, ҳамда  IT дастурини ўргатувчи йўналишларида таълим бериб келинмоқда.  Ўқувчилар бу касблар бўйича анчагина билимларни эгаллашган. Келгусида бу ишлар давомли ташкил этилиб, мактабнинг ҳар бир ўқувчиси касб ва тил ўргатишга қамраб олинади.
Бундан ташқари чет тилларига ўқитиш бўйича ҳам алоҳида эътибор қаратилган.  Инглиз тилини ўқитиш бўйича алоҳида дарслар ташкилланган.   Аҳмаджон  Раҳмонқулов,  Маҳмуджон Олимов. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.