Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КРЕДИТ ЭГАСИГА БЕРИЛСА...

×

 2024-04-13 16:02:52    86

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда тадбиркорликни ривожлантиришучун  2022 йилда 27 млрд, 2023 йилда 37 млрд сўм банк кредитлари берилган. Туман ҳокимлигида ўтган йиғилишда соҳа мутасаддиларига икки йилда 64 млрд сўм кредит берилибди, шуни ҳисобига қанча иш ўрни яратилди, деб савол берилганди. Лекин жўяли жавоб бўлмади. 
     Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Акбаров ташаббуси билан Юқори Сойбўйи маҳалласида яшовчи Ихтиёр Қўшматов хонадонида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича семинар ташкилланди. Сектор ҳудудидаги МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, танлаб олинган томорқачилар иштирокидаги бу семинарда банк кредитларидан унумли фойдаланиб, тадбиркорлик қилиш амалда кўрсатилди. Хонадонда  эр-хотин, ўғил номига олинган 99 млн сўм банк кредити ҳисобига 11 сотихли иссиқхона қурилган. 8 сотихидаги бодирингни биринчи узими тугаб, янги ҳосил тугяпти. 3 сотихдаги қалампир пишиш арафасида. Иссиқхона суғориш, иситиш тизимлари замонавий. Келган меҳмонлар тан беришди. 
    Бу ҳаммаси эмас. Хонадонда мўъжаз пахта титиш цехи ҳам бор. Катакчаларда  қора товуқ боқиляпти. 
       Маҳалладаги Отабек Умаровга 29 млн сўм банк кредити ҳисобига олти бош қўй олиб берилди. 1.2 сотих иссиқхона қурилди. Энг асосийси мотокультиватор олиб берилди. Илгари оила фарзанди Эгамберди ижарага мотокультиватор олиб, фойдаланарди. Энди ўзиники бор. Кунига 500-600 минг сўм пул топяпти. 
    Қиссада ҳисса:  банк кредит эгасига берилсин. Ўшанда иш ўрни ҳам,  даромад ҳам бўлади.