Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ СИФАТЛИСИГА АЛМАШТИРИБ БЕРИЛДИ

×

 2024-03-30 19:38:21    183

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Қ. В. Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган пахта титиш цехи сотувчиси Ж.Анинг ҳатти-харакатидан норози бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туман жамиятига мурожаат қилади.

Ўрганиш давомида, фуқаро Қ.В “А.С.А” ЯТТ дўконидан 20 кг дан бўлган 8  той пахтани 1 360 000 сўмга сотиб олади. Лекин бу пахталар нам жойда турганлиги сабаб, заҳ хидли бўлиб, сифати бузилганлиги маълум бўлади. Фуқаро тадбиркорга пахтани сифатлисига алмаштириб беришини айтганда, тадбиркор буни рад этади.

Ушбу мурожаат жамият ходимлари ҳамда тадбиркор билан муҳокама этилиб, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрсида”ги қонунлари тушунтирилди. Бунда сотувчи ва харидорнинг ҳуқуқ ва мажбурятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Тадбиркор тушунтиришлардан сўнг, истеъмолчига олган пахталари ўрнига сифатлисини алмаштириб берди. Тарафлар бу ҳаракатлардан қониқиш ҳосил қилишди. Фуқаронинг қилган мурожаати ижобий ҳал этилганидан жамият ходимларига миннатдорчилик билдирди.

 

Шавкатжон САИДОВ,

туман жамияти мутахассиси.