Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХОТИРА МУҚАДДАС, ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ!

×

 2023-05-10 19:11:06    149

PDF yuklash
Chop etish


Эрта тонгдан Уруш йўлларида хотира ёдгорлиги майдони юотдошларимиз билан гавжум бўлди. Бу ерга туман раҳбаряти, уруш орти ва меҳнат фахрийлари,  ветеран-фахрий жангчилар, кенг жамоатчилик вакиллари Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш учун йиғилдилар. 
    Тадбир Уруш йўлларида ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди. Сектор раҳбарлари, фахрийлар, ички ишлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб, профессионал таълим бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси, электр, газ таъминоти корхоналари, ёшлар вакиллари ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйишиб, ҳурмат бажо келтирдилар. 
    Тадбирга бағишланган тантанали митингда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов  Президентимиз томонидан уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга яратилаётган имкониятлар, уруш йилларида юртдошларимиз кўрсатган қаҳрамонликлар, дориломон кунларимиз учун ҳалок бўлган ота-боболаримиз жасорати ҳақида гапириб, уларнинг номи қалбимизда сақланишини айтиб,  барчани байрам билан табриклади.    Ўзбекистон ветеран жангчи фахрийлар ва ногиронлари туман бўлинмаси раҳбари Абдусалом Абдуллаев иштирокчиларни байрам билан табриклаб, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар тинчлик неъмати эканлигини айтиб ўтди.       Тадбир иштирокчилари байрам дастурхони атрофида шакаргуфторликни давом эттирдилар.