Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАДИ

×

 2023-03-24 14:11:14    151

PDF yuklash
Chop etish


Юқори МФЙ Зиёратгоҳ кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи Ҳуршидахон Юсупова 4 йилдан буён  хонадонида пишириқ пишириш билан шуғулланади.
Маҳсулотга талаб ортгани учун кредит асосида катта ҳажмдаги микротўлқинли печь олиб, ҳозирда фаолиятини анча кенгайтирган. Бугунги кунда халқимиз дастурхонларига ёғли қатлама патирлар етказиб беришни ҳам йўлга қўйган. 
Ҳозирда тайёр маҳсулотларни маҳалладаги дўконлар ҳамда  бозордаги тадбиркорларга етказиб бермоқда. Битта қатлама патирнинг бозордаги нархи 5 минг сўмни ташкил этади. Бир кунда 50 дан ортиқ қатлама патир пишириб, бозорларга етказиб берилади. Бу орқали Хуршиданинг кунлик даромади 250-300 минг сўмни ташкил этади. Албатта бу ҳам ўз ўрнида  оила учун катта даромад манбаи. 
Маҳсулотга талаб ортиб бораётгани учун Хуршида опа келгусида иш фаолиятини янада кенгайтиришни режа қилган.     Излаган имкон топади, деганлари шу бўлса керак-да!