Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


22 март-Маҳалла тизими ходимлари куни туманимизда тантанали нишонланди

×

 2023-03-23 08:34:27    236

PDF yuklash
Chop etish


22 март-Маҳалла тизими ходимлари куни туманимизда тантанали нишонланди.  ,, Ёзёвонлик файзли дўстлар" мажмуасида ўтказилган тадбирда маҳалла бешлиги билан бирга нуронийлар жамоатчилик кенгаши раислари ҳам иштирок этдилар.      Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бугунги нишонланаётган байрам Президент ташаббуси билан ташкил этилганига эътибор қаратиб, соҳа ходимларини табриклади.     --Маҳаллаларимизда иш олиб бораётган бешликнинг 2022 йилги кўрсаткичлари қувонарли,--деди ҳоким ўз сўзида.--Лекин бу марра эмас. Ҳоким ёрдамчиси лавозимига тажрибали раҳбар кадрлар бежиз танланмаган. Уларнинг асосий вазифаси иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартиришдир. Асосий мақсад, халқимиз турмуш тарзини яхшилашдир. Жумладан маҳалла тизими ходимлариники ҳам. Ана шундай эзгу ишларингизда сизларга куч-қувват тилайман.      Тадбирда ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келаётган маҳалла бешлиги вакилларидан бир гуруҳи туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирландилар. Мукофотларни эгаларига сектор раҳбарлари топширдилар.      Иштирокчиларга байрам дастурхони ёзилди, маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари байрам иштирокчиларига хизмат қилишди.     Тадбир сўнгида қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака тиланди.
  Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.