Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БЕФАРҚ ҚОЛДИРМАДИ
2019-12-22 15:15:12 1016
505- сайлов участкасида 2608 нафар сайловчи бўлиб, соат 14 ларда уларнинг 60 фоизидан кўпи овоз бериб бўлди.
— Мен ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим, — дейди фахрий педагог Сотволди Аҳмадалиев. — Бу йилги сайловга тайёргарлик, партия вакилларининг оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари одамларни бефарқ қолдирмади. Уларнинг дастурлари ҳам битта мақсадга — юртимиз ривожи, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади. Ишонаманки, сайланадиган депутатлар сайловчиларининг ишончларини оқлашади.
—Участкамизга келаётган сайловчиларнинг юзларидаги табассум, сайловга бўлган муносабат мени ниҳоятда қувонтирди, — дейди 503-сайлов участкаси раиси Нурматжон Ҳакимов. —Тарғиботнинг тўғри ташкиллангани сабабли одамларимиздаги тушунча ижобий томонга ўзгариб, участкага оилавий ташриф буюришяпти. Бизда 45 нафар илк бор овоз бераётган ёш сайловчилар бор. Улар бу жараёнда биринчи бор қатнашаётган бўлишига қарамай, жуда фаол. Буни кузатувчиларимиз ҳам эътироф этишмоқда.