Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 239 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БЕФАРҚ ҚОЛДИРМАДИ

×

 2019-12-22 15:15:12    957

PDF yuklash
Chop etish


505- сайлов участкасида 2608 нафар сайловчи бўлиб, соат 14 ларда уларнинг 60 фоизидан кўпи овоз бериб бўлди.

 — Мен ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим, — дейди фахрий педагог Сотволди Аҳмадалиев. — Бу йилги сайловга тайёргарлик, партия вакилларининг оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлари одамларни бефарқ қолдирмади. Уларнинг дастурлари ҳам битта мақсадга — юртимиз ривожи, халқимиз фаровонлигига хизмат қилади. Ишонаманки, сайланадиган депутатлар сайловчиларининг ишончларини оқлашади.

 —Участкамизга келаётган сайловчиларнинг юзларидаги табассум, сайловга бўлган муносабат мени ниҳоятда қувонтирди, — дейди 503-сайлов участкаси раиси Нурматжон Ҳакимов. —Тарғиботнинг тўғри ташкиллангани сабабли одамларимиздаги тушунча ижобий томонга ўзгариб, участкага оилавий ташриф буюришяпти.  Бизда 45 нафар илк бор овоз бераётган ёш сайловчилар бор. Улар бу жараёнда биринчи бор қатнашаётган бўлишига қарамай, жуда фаол. Буни кузатувчиларимиз ҳам эътироф этишмоқда.